06:10:37(GMT +5), 17 iyul 2019

Сўнгги янгиланишлар: 15.07.2019

(+99871) 264-17-40

(+99871) 212-66-34 Факс

Ишонч телефони (+99871) 200-48-00

Маркетинг ва сотиш бўлими (+99897) 588-00-00

Янгиликлар ва пресс-релизлар

ЎЗБЕКИСТОН – АҚШ БИЗНЕС ФОРУМИ



Куни кеча АҚШнинг 13 та йирик компаниясидан ташкил топган савдо делегацияси ва республикамизлаги тегишли вазирлик ва идоралар, давлат корхоналари ва бошқа компания вакиллари иштирокида Ўзбекистон – АҚШ бизнес-форуми ўтказилди. 

Делегация таркибидан бутун дунёда тан олинган “General Electric”, “Bechtel”, “Procter & Gamble”, “Miyamoto”, “Bell Helicopter” ва “John Deere” каби компаниялар вакиллари жой олган. Улар Ўзбекистонда рўй бераётган ўзгаришларни юқори баҳолади.

Форум доирасида «Ўзагротехсаноатхолдинг» акциядорлик жамияти бошқаруви раиси М.Каримов бошчилигидаги делегация “General Electric”, “John Deere” ва “CAT/Zeppelin” каби компаниялар вакиллари билан икки томонлама ҳамкорлик истиқболлари, инвестициявий салоҳият, ўзаро савдони қўллаб-қувватлаш, янги лойиҳаларни молиялаштириш каби масалалар юзасидан фикр алмашдилар. Томонлар қишлоқ хўжалиги техникалари ишлаб чиқарилишини ривожлантириш ва янги босқичга кўтариш, замонавий қишлоқ хўжалиги техникаларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш учун қўшма корхоналарни барпо этиш, ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш даражасини ошириш ва техникалар учун бутловчи қисмларни ишлаб чиқариш ҳажмини кенгайтириш тўғрисида келишиб олдилар.

Шуни таъкидлаб ўтиш лозимки, АҚШ ва Ўзбекистон ўртасидаги савдо ҳажми 2017 йилда қарийб 150 миллион доллар, 2018 йилда эса 300 миллион доллардан ортиқни ташкил этиб, икки баравар ошган бўлса ҳам, тижорий ва иқтисодий алоқаларни янада мустаҳкамлаш учун зарур имкониятлар мавжуд. Кўплаб бизнес сектор вакилларидан иборат АҚШ савдо делегациясининг ишироки Ўзбекистондаги савдо ва инвестиция имкониятлари янада ўсиб бораётганидан далолат бермоқда.

“Ўзагротехсаноатхолдинг” АЖ Матбуот хизмати




Рўйхатга қайтиш

Orphus system