23:35:39(GMT +5), 12 dekabr 2019

Сўнгги янгиланишлар: 12.12.2019

(+99871) 264-17-40

(+99871) 212-66-34 Факс

Ишонч телефони (+99871) 200-48-00

Маркетинг ва сотиш бўлими (+99897) 588-00-00

Янгиликлар ва пресс-релизлар

ҲАМКОРЛИК МЕМОРАНДУМИ ИМЗОЛАНДИ


Ўзагросуғурта” АЖ ҳамда “Ўзагротехсаноатхолдинг” АЖ ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Ушбу меморандумга кўра етказиб бериладиган замонавий қишлоқ хўжалиги техникаларини давлат улуши мавжуд суғурта компанияси томонидан суғуртавий ҳимояланганлигини таъминлаш ишлари олиб борилади.

Мазкур меморандум Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 4 январдаги “Қишлоқ хўжалигининг техник жиҳозланиш даражасини янада ошириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорининг самарали ижросини таъминлаш юзасидан тузилди.





Ушбу меморандумдан кўзланган мақсад қишлоқ хўжалигида агротехника ишларини ўз вақтида ва сифатли ўтказиш, қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларига кўрсатилаётган механизациялаштирилган хизматлар даражаси ва сифатини ошириш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги корхоналарини замонавий техникалар билан таъминланиш, бу борада суғурта тизимидан самарали фойдаланиш кўзда тутилмоқда. Маълумот ўрнида айтиш мумкинки,  “Ўзагросуғурта” акциядорлик жамияти  фаолиятининг асосий йўналишлари этиб, деҳқон, фермер хўжаликлари ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқрувчи корхоналарга кенг кўламли суғурта хизматларини кўрсатиш белгиланган.

Саид Олимов.





Рўйхатга қайтиш

Orphus system