00:31:53(GMT +5), 13 dekabr 2019

Сўнгги янгиланишлар: 12.12.2019

(+99871) 264-17-40

(+99871) 212-66-34 Факс

Ишонч телефони (+99871) 200-48-00

Маркетинг ва сотиш бўлими (+99897) 588-00-00

Янгиликлар ва пресс-релизлар

ПРЕЗИДЕНТ ҚАРОРИ ИЖРОСИ АМАЛДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 4 апрелдаги "Аграр секторни қишлоқ хўжалиги техникалари билан ўз вақтида таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" ги ПҚ-4268-сон қарори ва Ўзбекистон Республикаси Бош Вазирининг 2019 йил 17 апрелдаги "Қишлоқ хўжалиги иқтисодий ислоҳатларни чуқурлаштириш бўйича Республика комиссияси йиғилиши"нинг 01-03/1-259-сон баёнида белгиланган топшириқларида "ЎзКлаасАгро" МЧЖ корхонаси томонидан 2019 йил ғалла ўрим йиғим мавсумига 170 дона юқори унумли "Dominator 130" русумли ғалла ўриш комбайнлари ҳудудларга етказиб бериши белгиланган. Ушбу ғалла ўриш комбайнларни мамлакатимиз дехқонларига ҳамда фермер хўжаликларига ўз вақтида етказиб берилганлиги муносабати билан "ЎзКлаасАгро" МЧЖ корхонасида тантанали маросим ўтказилди. Учрашувда "Ўзагротехсаноатхолдинг" АЖ рахбарияти ва корхона жамоаси иштирок этдилар.





Тадбирда мамлакатимиз озиқ-овқат хавфсизлиги ва барқарорлигини таъминлашда "Ўзагротехсаноатхолдинг" АЖ таркибига кирувчи корхоналар роли ва қишлоқ хўжалиги машинасозликни ривожлантириш, мазкур йўналишда миллий маҳсулотлар ишлаб чиқариш борасида амалга оширилаётган истиқболли лойиҳаларнинг самара бераётганлиги тўғрисида маълумотлар берилди. Тадбирда ўз фаоллиги билан ажралиб турган бир қатор ходимларга фахрий ёрлиқ ва дипломлар топширилди.




Эслатиб ўтамиз Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгаши ва вилоятлар ҳокимларининг буюртмаларига асосан 2019 йил ғалла ўрим йиғим мавсумига замонавий ғалла ўриш комбайнларини ҳудудларга етказиб бериши белгиланган. Бунда 4 июнь ҳолатига "Ўзагротехсаноатхолдинг" АЖ таркибига кирувчи корхоналар томонидан жами 321 дон ғалла ўриш комбайнлари ҳудудларга етказиб берилган.










Рўйхатга қайтиш

Orphus system