08:19:31(GMT +5), 17 sentabr 2019

Сўнгги янгиланишлар: 16.09.2019

(+99871) 264-17-40

(+99871) 212-66-34 Факс

Ишонч телефони (+99871) 200-48-00

Маркетинг ва сотиш бўлими (+99897) 588-00-00

Янгиликлар ва пресс-релизлар

МАҲСУЛОТ КЎПАЙИБ, ЭКСПОРТ ҲАЖМИ ОРТМОҚДА




Бу – “Ўзагротехсаноатхолдинг” акциядорлик жамияти тизимидаги қатор корхоналар фаолиятида ҳам яққол намоён бўлмоқда.

Айни дамларда жамият тизимидаги корхоналарда ички ва ташқи бозорларга рақобатбардош, замонавий ва илғор қишлоқ хўжалиги техникаларини етказиб беришга қаратилган сиёсатни амалга ошириш борасидаги ишлар изчил олиб борилмоқда.

Жамиятга қарашли, биргина “Агрегат заводи” акциядорлик жамиятида бугунги кунда хорижникидан асло қолишмайдиган 17 турдаги қишлоқ хўжалиги техникалари ишлаб чиқарилмоқда. Корхона конвейерларидан чиқаётган лазер нури ёрдамида ер текислаш техникалари, осма пуркагичлар, пахта ва ғалла экиш сеялкалари, ғўзани чилпишда ишлатиладиган воситалар, минерал ўғитларни сепишда қўлланиладиган мосламалар, озуқабоп экинларни ўришда ишлатиладиган қишлоқ хўжалиги техникалари бугун нафақат мамлакатимизда, балки узоқ хорижда ҳам маълум ва машҳур. Биргина мисол. Корхонада ўтган 2018 йилда 68 миллиард 768 миллион 474 минг сўмликдан зиёд қишлоқ хўжалиги техникалари ишлаб чиқарилди. Тайёр маҳсулот эса ички ва ташқи бозорлардаги истеъмолчиларга етказиб берилди.

– Жорий йилнинг ўтган 5 ойи мобайнида корхонамизда 12 миллиард 734 миллион сўмликдан зиёд қишлоқ хўжалиги техникалари ишлаб чиқарилди, – дейди “Агрегат заводи” акциядорлик жамияти бош директори Шуҳрат Нурматов. – Шунингдек, 140 минг АҚШ доллари миқдоридаги қишлоқ хўжалиги техникалари Қозоғистон, Туркманистон, Тожикистон сингари давлатларга экспорт қилинди. Бундан ташқари, маҳсулотларимиз турлари қаторига янги русумдаги пневматик пахта ва дуккакли экинларни экиш сеялкалари ҳам қўшилди. Эндиги навбат эса ғўза қатор ораларига ғалла экиш сеялкаларини ишлаб чиқаришга келди.

Дарҳақиқат, бугун корхонада ишлаб чиқарилаётган турли русумдаги қишлоқ хўжалиги техникалари мамлакатимиз довруғини ошириб, халқимизнинг бахту саодати йўлида хизмат қилмоқда. Шунданми, эндиликда бу ерда тайёрланаётган маҳсулотлар нафақат мамлакатимизда, қолаверса, “MADE IN UZBEKISTAN” тамғаси билан қатор хорижий давлатларда ҳам эътироф этилмоқда.


Соҳибжон Салимов,

“Ўзагротехсаноатхолдинг” АЖ

матбуот хизмати




Рўйхатга қайтиш

Orphus system