07:48:07(GMT +5), 16 iyul 2019

Сўнгги янгиланишлар: 15.07.2019

(+99871) 264-17-40

(+99871) 212-66-34 Факс

Ишонч телефони (+99871) 200-48-00

Маркетинг ва сотиш бўлими (+99897) 588-00-00

Янгиликлар ва пресс-релизлар

“ЎЗАГРОТЕХСАНОАТХОЛДИНГ” АЖ ХИТОЙНИНГ ЕТАКЧИ КОМПАНИЯСИ БИЛАН ҲАМКОРЛИКНИ БОШЛАДИ



Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилга мўлжалланган инвестиция дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПҚ-4067 сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида бугун қишлоқ хўжалиги ва юк ташиш транспорти учун диск ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича “Тошкент қишлоқ хўжалиги техникаси заводи” АЖ ҳамда «Shijiazhuang Zhongxing Machinery Manufacture Co Ltd.» Хитойнинг етакчи диск ишлаб чиқарувчи компанияси ўртасида қўшма корхона тузиш бўйича келишувга эришилди.

Янги қўшма корхонанинг низом жамғармаси 3,4 млн. АҚШ долларни ташкил этади, шундан 1,5 млн. АҚШ доллари миқдоридаги тўғридан-тўғри чет эл инвестицияси киритилиши белгиланган. Келишувга асосан корхонага 30 дан ортиқ янги замонавий асбоб-ускуналар олиб келинади.

Шунингдек, корхонанинг ишлаб чиқариш қуввати йилига 100 минг дона ғилдирак дисклари ишлаб чиқариш ташкил этиб, мамлакатимизнинг ушбу маҳсулотга бўлган эҳтиёжни тўлиқ қондиради. Янги ташкил этилаётган корхонада 100 га яқин янги ишчи ўринлари яратилади.

Ушбу корхона 2020 йилнинг биринчи чорак якунида тўлиқ ишга тушурилиши режалаштирилган.







Рўйхатга қайтиш

Orphus system