10:09:13(GMT +5), 11 dekabr 2019

Сўнгги янгиланишлар: 10.12.2019

(+99871) 264-17-40

(+99871) 212-66-34 Факс

Ишонч телефони (+99871) 200-48-00

Маркетинг ва сотиш бўлими (+99897) 588-00-00

Янгиликлар ва пресс-релизлар

АФҒОНИСТОНЛИК ТАДБИРКОРНИНГ “ЎЗАГРОТЕХСАНОАТХОЛДИНГ” АЖГА ТАШРИФИ




Бугунги кунда мамлакатимиз экспорт салоҳиятини ошириш юртимиз сиёсатининг бош мақсадига айланиб, ташқи савдо балансида ижобий сальдони таъминлаш чора-тадбирлари амалга оширилмоқда. Шу билан бирга, "Ўзагротехсаноатхолдинг"АЖнинг жаҳон бозорида рақобатбардош ва экспортбоп қишлоқ хўжалиги техникаларининг тури, салмоғини кўпайтириш ва экспорт географиясини кенгайтириш ишлари кенг қўламда амалга оширилмоқда.

Куни кеча “Ўзагротехсаноатхолдинг" АЖ Бошқарув раиси Каримов Мухтор Акбарович Афғонистон Ислом Республикаси тадбиркори ва инвестори Хожи Абдул Ахатни қабул қилди. Учрашув давомида Афғонистон Ислом Республикаси иқтисодиётининг анъанавий асосий йўналишларидан бири хисобланадиган қишлоқ хўжалигида олиб борилаётган ислоҳотлар ва механизациялаш ишлари юзасидан фикр алмашдилар. Меҳмон "Ўзагротехсаноатхолдинг" АЖ таркибидаги корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган барча турдаги тракторлар, ғалла ва ем-хашак ўриш комбайнлари, сеялкалар, шунингдек, уч ёки ундан ортиқ корпусли омочларга ва қайта таъмирланган қишлоқ хўжалиги техникаларга қизиқиш билдирди.

Эслатиб ўтамиз, Афғонистон Ислом Республикаси Президенти Муҳаммад Ашраф Ғани Ўзбекистон Республикасига 2017 йилдаги ташрифи доирасида уч дона "New Holland" хайдов трактори ва бир донадан лазер бошқарувли ер текислагич "Dozer 350", осма пневматик пуркагич "VP-1" ва уч корпусли осма омоч ҳадя этилган эди.


“Ўзагротехсаноатхолдинг" АЖ

Матбуот хизмати



Рўйхатга қайтиш

Orphus system