21:42:03(GMT +5), 22 Мая 2019

Сўнгги янгиланишлар: 20.05.2019

(+99871) 264-17-40

(+99871) 212-66-34 Факс

Ишонч телефони (+99871) 200-48-00

Маркетинг ва сотиш бўлими (+99897) 588-00-00

Янгиликлар ва пресс-релизлар

“ЎЗАГРОТЕХСАНОАТХОЛДИНГ” АЖ: ИСЛОҲОТЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТТИРИЛМОҚДА




Жамият тизимидаги корхоналар томонидан ўтган 2018 йилда 11 минг 570 дона қишлоқ хўжалиги техникаси ишлаб чиқарилиб, ички ва ташқи бозорларга етказиб берилди. Бундан ташқари, қишлоқ хўжалиги техникалари учун зарур бўлган бутловчи ва эҳтиёт қисмларни дилерлик корхоналаридан эмас, балки тўғридан-тўғри хорижий ишлаб чиқарувчидан харид қилиш йўлга қўйилди. Шунингдек, Жанубий Кореянинг “LS Mitron” компанияси, Беларуснинг “МТЗ”, Россиянинг “Ростсельмаш” корхоналари ва кўплаб хорижий компаниялар билан ўтказилган музокаралар натижасида, харид қилинаётган бутловчи ва эҳтиёт қисмлар нархларига чегирмалар қилинишига эришилди. Натижада иш унуми ортиб, маҳсулот таннархи кескин пасая борди. Масалан, ўтган йилнинг октябрь-ноябрь ойларига келиб, тизим корхоналарида ишлаб чиқарилган қишлоқ хўжалиги техникалари нархи тури ва русумига қараб анча арзонлаштирилди. Бунинг натижаси ўлароқ, маҳсулот турлари кўпайиб, экспорт ҳажми бир неча баробарга ортди.

Бу каби тадбирлар “Ўзагротехсаноатхолдинг” акциядорлик жамияти тизимидаги барча корхоналарда тадбиқ этилмоқда. Яқин истиқболдаги режалар эса, қишлоқ хўжалиги техникалари нархларини 30 фоизгача арзонлаштиришдан иборатдир.

Мана шулар билан бир қаторда, “Ўзагротехсаноатхолдинг” акциядорлик жамияти томонидан тизим корхоналарида ишлаб чиқарилаётган қишлоқ хўжалиги техникаларининг экспорт географиясини янада кенгайтириш, қўшни давлатларда қўшма корхоналар барпо этиш юзасидан ҳам қатор саъй-ҳаракатлар қилинмоқда. Айниқса, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 28 август 2018 йилдаги 3923-сонли Қарорига асосан, қўшни Тожикистон Республикасида ўзбек-тожик инвестициялари иштирокидаги “ORIEN-UZAGRO” масъулияти чекланган жамият шаклидаги Ўзбекистон-Тожикистон қўшма корхонаси барпо қилинаётир. Шунингдек, Қирғизистон Республикасида ҳам қишлоқ хўжалиги техникаларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган “КЫРГЫЗ АГРОТЕХ” масъулияти чекланган жамият шаклидаги Ўзбекистон-Қирғизистон қўшма корхонасини ишга тушириш чора-тадбирлари кўрилмоқда.

Бундан ташқари, 2019–2021 йилларда “Ўзагротехсаноатхолдинг” акциядорлик жамияти томонидан давлат-хусусий шерикчилиги асосида тўғридан-тўғри инвестициялар ва кредитлар ҳисобидан молиялаштириладиган, умумий қиймати 73 миллион АҚШ долларига тенг 5 та инвестиция лойиҳасини амалга ошириш ҳам режалаштирилган. Бунинг натижасида ишлаб чиқарилаётган қишлоқ хўжалиги техникаларини маҳаллийлаштириш даражаси 60 фоизгача етказилади, маҳсулотларнинг жаҳон бозорида рақобатбардошлигига эришилади. Натижада эса 600 дан зиёд янги иш ўринлари яратилади.

Мухтасар қилиб айтганда, она Ватанимиз иқтисодиётига ўзининг маҳсулотлари билан улкан улуш қўшаётган “Ўзагротехсаноатхолдинг” акциядорлик жамияти сингари жамоалар юртимиз довруғини дунёга таратишда ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшмоқдалар.

 

Соҳибжон Салимов,

“Ўзагротехсаноатхолдинг” АЖ Матбуот хизмати




Рўйхатга қайтиш

Orphus system