12:44:52(GMT +5), 20 avgust 2019

Сўнгги янгиланишлар: 15.08.2019

(+99871) 264-17-40

(+99871) 212-66-34 Факс

Ишонч телефони (+99871) 200-48-00

Маркетинг ва сотиш бўлими (+99897) 588-00-00

Янгиликлар ва пресс-релизлар

"EXPO-RUSSIA UZBEKISTAN 2019" КЎРГАЗМАСИ БЎЛИБ ЎТМОҚДА



24 апрель куни пойтахтимизнинг "Ёшлар ижод саройи"да "Expo-Russia Uzbekistan 2019" иккинчи рус-ўзбек халқаро саноат кўргазмаси очилди.

Кўргазмада Россиянинг Иркутск, Краснодар, Новосибирск, Челябинск, Хабаровск вилоятлари ва Башкирдистон Республикасидан 400 дан ортиқ корхона вакилллари инновацион ва инвестицион лойиҳалари билан иштирок этмоқдалар. Энергетика, металлургия, қурилиш, телекоммуникация, қишлоқ хўжалиги ва машинасозлик соҳаларида фаолият юритувчи Россия корхоналари эса ўз маҳсулотларини намойиш этиб, республикамиз корхоналари билан турли учрашув, семинар, маъруза, тақдимот ва давра суҳбатлари уйиштиришмоқда.
"Ўзагротехсаноатхолдинг" акциядорлик жамияти ва унинг тизимидаги корхоналар вакиллари ҳам Россия ишбилармонлари билан учрашиб, республикамиз қишлоқ хўжалиги машинасозлиги соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва инвестицион лойиҳалар юзасидан ўзаро фикр алмашдилар.

– Қишлоқ хўжалиги машинасозлиги соҳасида "Ўзагротехсаноатхолдинг" акциядорлик жамияти ва Россия Федерацияси корхоналари ўртасида ўзаро ҳамкорлик тобора ривожланиб бормоқда. Бугунги кунда "Ростсельмаш" корхонаси "Чирчиқ қишлоқ хўжалиги техникаси заводи" акциядорлик жамияти билан ҳамкорликда энергия тежайдиган тракторлар, замонавий ғалла ва озуқабоп комбайнларни маҳаллийлаштирилган ҳолда ишлаб чиқармоқда. Бунда аксарият ишчи-ходимларимиз Россиянинг "Ростсельмаш" корхонасида малака ва тажриба орттириб, Чирчиқ шаҳрида маҳаллий техникаларни ишлаб чиқармоқдалар, – дейди "Ўзагротехсаноатхолдинг" акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Мухтор Каримов.

Рўйхатга қайтиш

Orphus system