23:15:43(GMT +5), 12 dekabr 2019

Сўнгги янгиланишлар: 12.12.2019

(+99871) 264-17-40

(+99871) 212-66-34 Факс

Ишонч телефони (+99871) 200-48-00

Маркетинг ва сотиш бўлими (+99897) 588-00-00

Янгиликлар ва пресс-релизлар

ЭКСПОРТ САЛОҲИЯТИНИ ОШИРИШ ЙЎЛИДА



Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган устувор вазифаларга мувофиқ, мамлакатимиз иқтисодиётининг барқарорлигини таъминлашда экспорт салоҳиятини ошириш бугунги замоннинг асосий талабига айланмоқда. Шу боис, "Ўзагротехсаноатхолдинг" АЖ тизим корхоналари томонидан ишлаб чиқарилаётган қишлоқ хўжалиги техникаларини экспорт қилиш учун янги бозорларни излаш ва экспорт салоҳиятини янада ошириш ишлари изчил давом этмоқда.

Жумладан, куни кеча "Ўзагротехсаноатхолдинг" акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Мухтор Каримов Тожикистон Республикасининг "Наусельмаш" ёпиқ акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Муҳитдинов Гафорхон Набиевични қабул қилдилар. Учрашувда корхоналар ўртасида ҳамкорлик, дўстона алоқаларни йўлга қўйиш ва хорижий инвестицияларни жалб қилиш масалалари муҳокама қилинди.

 Учрашув якунида томонлар дастлабки келишувга эришдилар ва «Ўзагротехсаноатхолдинг» акциядорлик жамияти тизим корхоналари томонидан ишлаб чиқариладиган 100 дона чопиқ трактори, 100 дона трактор тиркамаси ва 10 дона пахта териш машиналарини Тожикистон Республикасига етказиб беришга келишиб олдилар.

Back to the list

Orphus system