08:15:56(GMT +5), 12 dekabr 2019

Сўнгги янгиланишлар: 10.12.2019

(+99871) 264-17-40

(+99871) 212-66-34 Факс

Ишонч телефони (+99871) 200-48-00

Маркетинг ва сотиш бўлими (+99897) 588-00-00

Янгиликлар ва пресс-релизлар

“КИТОБ БИЛАН МЕҲР УЛАШИНГ” ШИОРИ ОСТИДА

Айни дамларда мамлакатимизда ёшларни китоб ўқишга қизиқишларини ошириш, аҳоли орасида китобхонликни тарғиб этиш борасида турли тадбирлар ўтказилмоқда.

Ана шундай тадбирлардан бири бугун пойтахтимизнинг Шайхонтоҳур туманидаги 40-умумтаълим мактабида ҳам бўлиб ўтди.

“Ўзагротехсаноатхолдинг” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Мухтор Каримов ўзи таҳсил олган ушбу мактабда бўлиб, мазкур тадбирда иштирок этди ва ўқувчиларга юздан ортиқ китоблар ва замонавий компьютер жамланмасини тақдим этди.

Мактаб жамоаси ва ўқувчилар иштирокида бўлиб ўтган ушбу тадбирда китобхонликнинг ҳаётимиздаги ўрни, ёшларни миллий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларни Она Ватанга садоқатли, комил инсонлар бўлиб етишишларида китобнинг ўрни беқиёс эканлиги ҳақида атрофлича фикрлар билдирилди.

 


“Китоб билан меҳр улашинг” шиори остидаги тадбирлар мамлакатимизнинг бошқа ҳудудларида ҳам бўлиб ўтмоқда.

Соҳибжон Салимов, “Ўзагротехсаноатхолдинг” АЖ матбуот хизмати



Рўйхатга қайтиш

Orphus system