- Бош саҳифа
- Матбуот маркази
- Янгиликлар ва пресс-релизлар
- АХБОРОТ ХИЗМАТЛАРИ ФАОЛИЯТИГА ОИД НАЗАРИЙ ВА АМАЛИЙ АСПЕКТЛАР
Янгиликлар ва пресс-релизлар
АХБОРОТ ХИЗМАТЛАРИ ФАОЛИЯТИГА ОИД НАЗАРИЙ ВА АМАЛИЙ АСПЕКТЛАР
2019 йилнинг 18-19 апрель кунлари Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида “Ахборот хизматлари фаолиятига оид назарий ва амалий аспектлар” мавзусидаги ўқув-семинари ташкил қилинди. Унда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ахборот хизматлари ходимлари иштирок этишди. Ўқув-семинарлари Беруний Алимов, Наргис Қосимова ҳамда Гулнора Нишонова каби қатор малакали тренерлар томонидан олиб борилди.
Унда “Ахборот хизматлари фаолиятига доир қонунчилик: миллий ва хорижий тажриба”, “Ташкилот фаолиятида учрайдиган стериотиплар. Уларни бузишда ОАВ роли”, “Ташкилот имиджи ва уни бошқариш”, “ОАВ учун тадбирларнинг ўзига хослиги: матбуот-анжумани, брифинг, пресс-тур, тақдимот ва ҳоказо” ва шу каби мавзуларда сўз борди.
Аҳамиятлиси мазкур ўқув-семинарида “Ўзагротехсаноатхолдинг” АЖ матбуот хизмати ходимлари ҳам фаол иштирок этиб ўзларининг соҳага оид билим ва кўникмаларини оширишди.
“Ўзагротехсаноатхолдинг” АЖ матбуот хизмати