00:17:04(GMT +5), 13 dekabr 2019

Сўнгги янгиланишлар: 12.12.2019

(+99871) 264-17-40

(+99871) 212-66-34 Факс

Ишонч телефони (+99871) 200-48-00

Маркетинг ва сотиш бўлими (+99897) 588-00-00

Янгиликлар ва пресс-релизлар

“ЎЗАГРОТЕХСАНОАТХОЛДИНГ” АЖ 2019 ЙИЛ 1 АПРЕЛДАН “ТҚХТЗ” АЖ ИШЧИЛАРИНИНГ ОЙЛИК МАОШЛАРИНИ 70%ГА ОШИРИЛИШИНИ МАЪЛУМ ҚИЛДИ




Бу бўйича “Ўзагротехсаноатхолдинг” АЖ матбуот хизмати - бевосита ишлаб чиқаришда иштирок этаётган ишчиларнинг ўзи қилаётган мехнатидан рози бўлиши, аввалом бор амалга оширилаётган ислохотларнинг баракасини беради, ойлик маошнинг кўтарилиши ишчи ходимларнинг молиявий барқарорликга олиб келишига ишонамиз. Мақсадимиз муҳтарам Президентимиз айтганидек “одамларни ўзи қилаётган ишидан рози бўлишидир”.

Таъкидлаб ўтиш жоизки кўп йиллар давомида мазкур масалага хеч ким эътибор қаратмаган, “Ўзагротехсаноатхолдинг” жамоаси томонидан амалга оширилаётган ислохотлар ўтган давр мобайнида қотиб қолган қишлоқ хўжалиги машинасозлиги соҳасида аста секинлик билан лекин илдам силжишни амалга оширишмоқда, жумладан 2018 йилдаги сентябрь ва декабрь ойларидаги техникаларнинг нархини пасайиши  ўзига хос фермер ва деҳқон хўжалиги раҳбарларига хадя бўлди десак хато бўлмайди, бу мутахассисларнинг бозорни синчковлик билан чуқур ўрганиши ва чет эллик хамкорлар билан тинимсиз олиб борилган  музокаралар натижасидир.

Нарҳларни тушуриб  ойликни ошириш мутлақо бир бирига зид бўлган иқтисодий холат деб атарсиз, лекин хар бир қилинган иш иқтисодий хисоб китоб қилинган ҳамда тўлиқ асосланганидан кейин мазкур қарорлар қабул қилинган, йиллар давомида фойдаланилмаган имкониятларнинг маълум бир қисмидан самарали фойдаланиш оқибатида амалга оширилган ўзгаришлардир.

“Ўзагротехсаноатхолдинг” томонидан истиқболда режалаштирилган ишларнинг амалга ошиши тизимдаги корҳоналарнинг ҳам молиявий ҳам технологик юксалишини таъминлайди. Бунинг учун фақатгина бироз фурсат керак холос.


“Ўзагротехсаноатхолдинг” АЖ 

Матбуот хизмати




Back to the list

Orphus system