00:47:30(GMT +5), 13 dekabr 2019

Сўнгги янгиланишлар: 12.12.2019

(+99871) 264-17-40

(+99871) 212-66-34 Факс

Ишонч телефони (+99871) 200-48-00

Маркетинг ва сотиш бўлими (+99897) 588-00-00

Янгиликлар ва пресс-релизлар

ҚАРОР МУҲОКАМАСИ




Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси матбуот марказининг “Ислоҳотлар самараси” дастурида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 4 апрелдаги “Аграр секторни қишлоқ хўжалиги техникалари билан ўз вақтида таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4268-сонли қарори мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка етказиш мақсадида давра суҳбати ташкил этилди.

Унда "Ўзагротехсаноатхолдинг" АЖ мутасадди ходимлари ва тизим корхона раҳбарлари, "Ўзагролизинг" АЖ, "Ўзагросервис" АЖ, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, шунингдек деҳқон ва фермер хўжалиги раҳбарлари ва пахта-тўқимачилик кластер вакиллари иштирок этишди.

Тадбирда фермерлар томонидан қишлоқ хўжалиги техникаларини харид қилиш давлат томонидан қўллаб-қувватланилиши ва бунда бир қатор имтиёзлар яратилганлиги таъкидлаб ўтилди. Хусусан:

ғалла ўриш ва пахта териш комбайнларини Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармасининг Марказий банк қайта молиялаш ставкасининг 50 % ставкаси бўйича харажатлар қопланиши муддатига қараб 7 йилдан 10 йилгача молиялаштирилиши;

ғалла ўриш ва пахта териш комбайнларидан ташқари, республикада ишлаб чиқарилган барча турдаги тракторлар, ғалла ва пахта сеялкалари, шунингдек, уч ёки ундан ортиқ омоч корпусларини харид қилиш учун кредит ва лизинг шартномалари бўйича фоиз харажатлари тижорат банклари ва лизинг компаниялари томонидан белгиланган фоиз ставкасининг 10 % давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланилиши;

2019 йилда, эксперимент тариқасида, Жиззах, Қашқадарё, Сурхондарё, Сирдарё ва Тошкент вилоятларидаги қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан пахта териш ишларига жалб қилинадиган пахта териш машиналари хизматидан фойдаланганлик учун харажатларнинг 30 фоизининг қоплаб берилиши;

"Ўзагротехсаноатхолдинг" АЖ тизим корхоналари томонидан қишлоқ хўжалиги техникаларини сотишдан тушган маблағлар 2020 йил 1 январга қадар қўшилган қиймат солиғидан озод этилиши;

Акциядорлик тижорат Халқ банки ва “Микрокредитбанк” акциядорлик тижорат банкининг устав капиталига йўналтирилган маблағларнинг 30 % 2019 йилда маҳаллий қишлоқ хўжалиги техникаларини харид қилиш учун мақсадли кредитлар ажратишга йўналтирилиши каби имтиёзлар тадбирда қизғин муҳокама қилинди.




Back to the list

Orphus system