08:53:11(GMT +5), 12 dekabr 2019

Сўнгги янгиланишлар: 10.12.2019

(+99871) 264-17-40

(+99871) 212-66-34 Факс

Ишонч телефони (+99871) 200-48-00

Маркетинг ва сотиш бўлими (+99897) 588-00-00

Янгиликлар ва пресс-релизлар

ҚАРОР ИЖРОСИ АМАЛДА БАЖАРИЛМОҚДА




Президентимизнинг “Аграр секторни қишлоқ хўжалиги техникалари билан ўз вақтида таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори нафақат қишлоқ хўжалиги машинасозлиги соҳаси ходимларини, балки мамлакатимиздаги қатор деҳқон ва фермерларни ҳам тўлқинлантириб юборди. Боиси, ушбу Қарор деҳқон ва фермерларнинг ҳар бирида истиқболга ишонч уйғотиш, уларни янгидан-янги марраларни забт этишларида дастуриламал бўлиб хизмат қилмоқда.

Дарҳақиқат, бугунги давр қишлоқ хўжалиги учун муҳим ҳисобланган янги ва замонавий техника турларини ишлаб чиқариш, уларни харидорларга мақбул нархларда етказиб бериш, мамлакатимиздаги деҳқон ва фермер хўжаликларига механизациялаштирилган хизматларни кўрсатиш, соҳага тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилишни тақазо этмоқда. Айниқса, “Ўзагротехсаноатхолдинг” акциядорлик жамияти томонидан ушбу Қарор ижросини таъминлаш юзасидан қатор вазифалар белгиланмоқда.

– Президентимизнинг куни-кеча матбуотда эълон қилинган Қарори барчада бирдек, қизиқиш уйғотмоқда, - дейди “Ўзагротехсаноатхолдинг” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Мухтор Каримов. – Ушбу Қарор деҳқоннинг оғирини енгил, ҳосилининг баракали бўлишида муҳим аҳамият касб этади. Айни дамларда жамиятимизга қарашли, қатор корхоналарда ички ва ташқи бозорларда турли маркетинг тадқиқотларини ўтказиш, қишлоқ хўжалиги учун муҳим ҳисобланган тежамкор агротехнологияларни ишлаб чиқаришга жорий этиш, соҳада маҳаллийлаштириш даражасини оширишга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Айниқса, жамият тизимидаги корхоналарда ишлаб чиқарилаётган қишлоқ хўжалиги техникаларини маҳаллийлаштириш юзасидан уч босқичли дастур қабул қилинган бўлиб, унга кўра қишлоқ хўжалиги техникаларининг асосий қисмини яқин 3-4 йил ичида тўла маҳаллийлаштириш режалаштирилмоқда.

 

Соҳибжон Салимов,

“Ўзагротехсаноатхолдинг” АЖ Матбуот хизмати




Рўйхатга қайтиш

Orphus system