08:41:06(GMT +5), 12 dekabr 2019

Сўнгги янгиланишлар: 10.12.2019

(+99871) 264-17-40

(+99871) 212-66-34 Факс

Ишонч телефони (+99871) 200-48-00

Маркетинг ва сотиш бўлими (+99897) 588-00-00

Янгиликлар ва пресс-релизлар

РОССИЯ ФЕДЕРАЦИЯСИ ИШЛАБ ЧИҚАРУВЧИЛАРИ БИЛАН УЧРАШУВ

Куни-кеча “Ўзагротехсаноатхолдинг” акциядорлик жамияти Бошқаруви раиси Мухтор Каримов Россия Федерациясининг "Орские прицепы" масъулияти чекланган жамияти Бош директори Малышкин Александр Владимировични қабул қилди.

"Орские прицепы" МЧЖ корхонаси 1969 йилдан буён қишлоқ хўжалиги учун ихтисослаштирилган турли хилдаги махсус техника ва тиркамалар, шунингдек "КАМАЗ" ва "ЗИЛ" русумли самосвалларнинг кузовларини ишлаб чиқаради. Корхона конвейерининг ишлаб чиқариш қуввати йилига 50 минг тиркама, ярим тиркама, бензовоз ва бошқа техникаларни ташкил этади. "Орские прицепы" МЧЖ томонидан ишлаб чиқарилган тиркамалар сифати ва эксплуатацион характеристикалари жиҳатидан энг машҳур хорижий аналоглардан қолишмаслиги сабабли Россия, Болтиқбўйи мамлакатлари, Польша ва Дания бозорларида талаб катта.

Учрашув давомида икки томонлик ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари, ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари ҳамда амалга оширилиши лозим бўлган тадбирлар муҳокама этилди. Жумладан, "Ўзагротехсаноатхолдинг" АЖ ва "Орские прицепы" МЧЖ томонидан ишлаб чиқариладиган техникаларни дилерлик тармоқлари орқали сотишни амалга ошириш истиқболлари кўриб чиқилди.

Рўйхатга қайтиш

Orphus system