23:58:30(GMT +5), 12 dekabr 2019

Сўнгги янгиланишлар: 12.12.2019

(+99871) 264-17-40

(+99871) 212-66-34 Факс

Ишонч телефони (+99871) 200-48-00

Маркетинг ва сотиш бўлими (+99897) 588-00-00

Янгиликлар ва пресс-релизлар

ТРАКТОРЛАР КАРВОНИ



Мамлакатимизда дала ишлари бир зум бўлсада тинмайди. Айниқса, баҳор келиши билан дала юмушлари янада қизийди. Деҳқон ва фермер яхши англайдики, маънан эскирган техника воситаси билан мўлжалдаги ҳосилни олиш мушкул. Шу боис, қишлоқ хўжалиги техникаларини мунтазам янгилашга интилади.

Бугун республикамизнинг исталган қишлоқ хўжалиги корхонасида “Ўзагротехсаноатхолдинг” тизимидаги корхоналар, жумладан, “Тошкент қишлоқ хўжалиги техникаси заводи” АЖ томонидан ишлаб чиқарилаётган турли русумдаги тракторлар, агрегатлар, шунингдек, кўпларида пахта териш машиналарини учратиш мумкин.

 Куни кеча ҳам мазкур заводда ишлаб чиқарилган замонавий “TTZ 100HC” русумидаги тракторлар ва “2 ПТС-4-793А-03А” русумли трактор тиркамаларининг катта туркуми Тошкент вилоятининг Қуйи Чирчиқ туманидаги “Tashkent Cotton Textile cluster” масъулияти чекланган жамияти далалари томон йўл олди. Эътиборлиси, мазкур техника воситалари “Ўзагролизинг” АЖ томонидан лизинг асосида берилганидир.

Back to the list

Orphus system