00:54:43(GMT +5), 13 dekabr 2019

Сўнгги янгиланишлар: 12.12.2019

(+99871) 264-17-40

(+99871) 212-66-34 Факс

Ишонч телефони (+99871) 200-48-00

Маркетинг ва сотиш бўлими (+99897) 588-00-00

Янгиликлар ва пресс-релизлар

ҲАМКОРЛИКНИНГ ЯНГИ БОСҚИЧИ



27 март куни Швециянинг “SSAB” компанияси ишбилармон вакиллари “Ўзагротехсаноатхолдинг” акциядорлик жамиятида бўлишди.

Ташриф доирасида меҳмонларга жамият фаолияти, бу ерда амалга оширилаётган янги лойиҳалар, тизим корхоналарида ишлаб чиқарилаётган илғор қишлоқ хўжалиги техникалари ҳақида батафсил маълумотлар берилди. Ўзаро дўстлик ва шериклик руҳида бўлиб ўтган бу учрашувда ҳамкорлик масалалари атрофлича таҳлил этилди.

– Компаниямиз пўлат ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган бўлиб, дунёда етакчи ўринларни эгаллайди, – дейди “SSAB” компанияси менеджери Никита Лингис. – Боиси, ушбу маҳсулотлар ўзининг юқори сифатлилиги ва рақобатбардошлилиги билан жаҳоннинг кўплаб мамлакатларида маълум ва машҳур. Эндиги мақсадимиз – имкониятлардан унумли фойдаланиб, жаҳон андозаларига мос маҳсулотларимизнинг экспорт ҳажмини ошириш ва ташқи бозордаги ўрнимизни янада кенгайтиришдан иборатдир.

– Ушбу ташриф ўзаро манфаатли ҳамкорликни янги босқичга кўтаришга имкон яратади, – дейди “Ўзагротехсаноатхолдинг” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Мухтор Каримов. – Боиси, Швециянинг жаҳонга машҳур “SSAB” компанияси билан йўлга қўйиладиган ушбу ҳамкорлик келгусидаги фаолиятимизда муҳим манба бўлиб хизмат қилади.

Соҳибжон Салимов, “Ўзагротехсаноатхолдинг” АЖ матбуот хизмати



Рўйхатга қайтиш

Orphus system