09:00:09(GMT +5), 12 dekabr 2019

Сўнгги янгиланишлар: 10.12.2019

(+99871) 264-17-40

(+99871) 212-66-34 Факс

Ишонч телефони (+99871) 200-48-00

Маркетинг ва сотиш бўлими (+99897) 588-00-00

Янгиликлар ва пресс-релизлар

ЎЗБЕКИСТОН – ГЕРМАНИЯ. ЎЗАРО МАНФААТЛИ ҲАМКОРЛИК

Куни-кеча “Ўзагротехсаноатхолдинг” акциядорлик жамиятида Германиянинг жаҳонга машҳур “Лемкен” компанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.


Ўзаро дўстлик ва ҳамкорлик руҳида бўлиб ўтган бу учрашувда томонлар икки мамлакат ўртасидаги дўстона алоқалар, қишлоқ хўжалиги машинасозлиги соҳасида ҳамкорликда амалга оширилган ишлар, яқин истиқболдаги вазифалар хусусида сўз юритдилар.

Меҳмонлар самимий қабул ва юксак эҳтиром учун миннатдорлик билдириб, халқларимизнинг қадриятлари муштарак экани, бу икки мамлакат ўртасида ўзаро ишонч ва ҳурмат руҳидаги ҳамкорликни ривожлантиришга асос бўлишини таъкидладилар. Шунингдек, улар Ўзбекистон – Германия ҳамкорлигининг маҳсули – “Лемкен – Чирчиқ” қўшма корхонаси фаолияти билан ҳам яқиндан танишдилар.

– Айни дамларда, ўзбек ва немис инвестициялари иштирокида барпо қилинган ушбу қўшма корхонада, 3 турдаги айланма плуглар, интенсив культиваторлар, юқори унумли ротацион борона билан комбинациялашган суғорув ариқларини очиб экувчи ғалла сеялкалари ҳамда дискли бороналар ишлаб чиқарилмоқда, – дейди “Ўзагротехсаноатхолдинг” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Мухтор Каримов. – Қўшма корхонада ўтган 2018 йилда 26 миллиард 681 миллион сўмликдан зиёд қишлоқ хўжалиги техникалари ишлаб чиқарилди. Тайёр маҳсулот эса мамлакатимиздаги қатор деҳқон ва фермер хўжаликларига етказиб берилди. Корхона цехлари Германия, Хитой, Жанубий Корея сингари давлатларда ишлаб чиқарилган илғор технология ва ускуналар ҳисобига бойиди. Корхонада германиялик мутахассислар билан ҳамкорликда, тупроққа ишлов беришда ишлатиладиган “Standart 7 plus 3/1 №100” плугларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Шунингдек, ғалла экиш сеялкаларини маҳаллийлаштириш юзасидан ҳам қатор ишлар олиб борилмоқда.

Мухтасар қилиб айтганда, германиялик меҳмонлар учун ташкиллаштирилган ушбу учрашув турли таассуротларга бой бўлди. Она Ватанимиз иқтисодиётига ўзининг маҳсулотлари билан улкан ҳисса қўшаётган “Ўзагротехсаноатхолдинг” акциядорлик жамияти сингари жамоалар шаънига илиқ фикрлар билдирилди.

Соҳибжон Салимов, “Ўзагротехсаноатхолдинг” АЖ матбуот хизмати



Рўйхатга қайтиш

Orphus system