07:57:45(GMT +5), 12 dekabr 2019

Сўнгги янгиланишлар: 10.12.2019

(+99871) 264-17-40

(+99871) 212-66-34 Факс

Ишонч телефони (+99871) 200-48-00

Маркетинг ва сотиш бўлими (+99897) 588-00-00

Янгиликлар ва пресс-релизлар

СИФАТЛИ ТАЪЛИМ ВА САМАРАЛИ АМАЛИЁТ

Назарий билимларни мустаҳкамлашда амалиётнинг ўрни катта. Шунинг учун ҳам ўқув даргоҳларида назария билан амалиёт бирдек олиб борилади. Зеро, сифатли таълим ва самарали амалиёт – етук мутахассис тайёрлашнинг гарови, деб бежиз эътироф этилмаган.



Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 24 майдаги “Қишлоқ ва сув хўжалиги тармоқлари учун муҳандис-техник кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомилаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳамда 2018 йил 5 июнь санасидаги “Олий таълим муассасаларида таълим сифатини ошириш ва уларнинг мамлакатда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларда фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорларидан келиб чиқиб, бугун олий таълим муассасаларида ўқув машғулотларини ташкил этишни, уларнинг ишлаб чиқариш малакавий амалиётлари билан узвийлигини таъминлашга қаратилган қарашларни тубдан ўзгартиш замон талабидир.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг тегишли буйруғи билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасалари талабаларининг малакавий амалиёти хақидаги Низом” ҳамда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти (ТИҚХММИ) 2017/2018 ўқув йили жадвалига асосан Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти талабалари “Тошкент қишлоқ хўжалик техникаси” АЖ ишлаб чиқариш цехларида амалиёт ўтадилар.




Аввалига “Гидромелиоратив ишларни механизациялаш” факультети “Сув хўжалиги ва мелиорация ишларини механизациялаш” таълим йўналиши 2-босқич талабалари учун “Конструкцион материаллар технологияси” уч ҳафталик ўқув амалиёти ташкил этилди.

Ўқув режасининг навбатдаги босқичига кўра эса “Қишлоқ хўжалигини механизациялаш” факультети “Қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш” таълим йўналиши 2-босқич талабалари учун “Умумтехник фанлар” амалиёти ҳам ниҳоясига етди.

“Тошкент қишлоқ хўжалик техникаси” АЖ уста ва мутахассислари талабаларнинг касб сирларини ўрганиши, келгусида етук кадр бўлиб етишишлари учун барча шароитларни яратиб берилишини таъминладилар.

– Кўп йиллик тарихга эга ТИҚХММИ “Умумтехник фанлар” кафедраси ва “Ўзагротехсаноатхолдинг” акциядорлик жамияти таркибига кирувчи ташкилотлар ўртасидаги ишончли алоқалар самараси натижасида талабалар ривожланган мамлакатларнинг энг илғор технологиялари билан жиҳозланган ҳамда бутунлай янгиланган замонавий дастгоҳ ва қурилмалар ўрнатилган цехларда ўз соҳасининг етук мутахассисларидан малакавий кўникма олиш имкониятига эга бўлдилар, – дейди “УТФ” кафедраси ассистенти Қувондиқ Ташпўлатов. – Ўқув жараёнларида ўзининг хулқи ва билими билан бошқаларга ўрнак бўлаётган Маҳмуд Қутлимуродов, Исрофил Ҳамдамов, Мирзукур Мирзараҳимов, Дилшод Абдураззоқов, Даурбек Жаҳонгиров каби илғор талабаларимиз ишлаб чиқариш амалиёти даврида ҳам барчага намуна кўрсатмоқдалар.

Амалиёт давомида “Тошкент қишлоқ хўжалик техникаси” АЖнинг юқори малакали усталари Ражаббой Мамараимов, Андрей Стеценко, Икром Сафарбоев, Камол Суюнов каби устозлар талабаларга мутахассислик сирларини ўргатиш баробарида, техника хавфсизлиги, замонавий техника ва технология янгиликлари ҳақида тушунчалар бердилар.




Давлатимизнинг ривожланишида муҳим ўрин тутадиган қишлоқ хўжалиги техникаларини йиғиш жараёнида иштирок этиш, инновацион технологияларни бошқаришда иштирок этиш ҳар бир талабада милий ғурур ва ифтихор туйғусини ўйғотиши, табиий. Сифатли ва самарали амалиёт талабаларнинг олий таълим муассасасини муваффақиятли якунлагандан сўнг ўз мутахассислиги бўйича изчил изланишлар олиб бориш, соҳани ривожлантиришга ҳисса қўшиш йўлида тамал тоши бўлиб хизмат қилди.


Н.МАҲМУДОВ.



Рўйхатга қайтиш

Orphus system