06:02:40(GMT +5), 20 sentabr 2020

Сўнгги янгиланишлар: 30.07.2020

(+99871) 264-17-40

(+99871) 212-66-34 Факс

Ишонч телефони (+99871) 200-48-00

Янгиликлар ва пресс-релизлар

  • ЎЗБЕКИСТОН-ГЕРМАНИЯ “UZ CLAAS AGRO” МЧЖ ҚЎШМА КОРХОНАСИ БУ ЙИЛ 10 ЁШГА ТЎЛАДИ

    Хорижий сармояларга эга “Uz CLAAS Agro” қўшма корхонаси масъулияти чекланган жамият шаклида замонавий юқори технологияли маҳсулотни ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш мақсадида ташкил этилган бўлиб, унинг вазифалари "CLAAS" бренди остида машҳур қишлоқ хўжалиги техникалари - тракторлар, ғалла ва ем-хашак комбайнлари, пресс-подборщиклар ва бошқа ҳаракатланувчи ва тиркамали қишлоқ хўжалик техникаларини яратишга ихтисослашган.

  • ЁШЛАР БАРЧАНИ УЙДА ҚОЛИШГА ЧАҚИРМОҚДА

    Деярли ҳар бир мамлакатда, эпидемиологик вазиятдан қатъи назар, касалликлар сонини камайтириш учун карантин режими жорий этилган. Аммо бир мунча вақт мажбурий изоляцияда ўтирганидан сўнг, кўпчилик эркин ҳаракатланиш қанчалик муҳимлигини ҳис қилишмоқда.

  • ИШЛАБ ЧИҚАРИШДАГИ КЎРСАТГИЧЛАР

    “Ўзагротехсаноатхолдинг” АЖ фаолияти таҳлили шуни кўрсатдики, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида компания 2019 йилнинг шу даврига нисбатан ишлаб чиқаришда сезиларли натижаларга эришди. Тракторлар, трактор тиркамалари, омочлар, универсал уруғ экиш ускуналари ишлаб чиқариши ошди. Бундан ташқари, ғалла йиғиш машиналари ҳамда минерал ва органик ўғит сепувчилари икки баравар кўпроқ ишлаб чиқарилди.

  • НАВРЎЗ – ЯНГИ КУН ДЕГАНИ

    Ўзбекистонликлардан энг севимли байрамингиз қайси деб сўрасангиз, улар, шубҳасиз, “Наврўз” деб жавоб беришади. Зардуштийлик даврида – Амударёнинг қуйи оқимида пайдо бўлган ушбу қадимий байрамнинг ватани ҳам Ўзбекистон бўлади. Азал-азалдан “Наврўз”ни ота-боболаримиз табиат янгиланадиган кун сифатида нишонлаб келишган. Замонлар ўзгаради, лекин “Наврўз” авлоддан-авлодга ўтиб келаверади. 

  • NEW HOLLAND TD-5.110 РУСУМЛИ ТРАКТОРНИНГ 1000-МОДЕЛИ ЎЗ ЭГАСИГА ТОПШИРИЛДИ

    “Тошкент қишлоқ хўжалиги техникаси заводи” АЖ ҳудудидан сотилган юзлаб тракторлар орасида New Holland TD-5.110 русумли моделларни ишлаб чиқариш йўлга қўйилгандан бери мингинчи бўлиб конвейердан чиққан трактор ҳам бор. 

  • БИРИНЧИ ЙИРИК КОРПОРАТИВ МИЖОЗ

    Икки кун ичида New Holland TD-5.110 русумли 100 та трактор «Тошкент қишлоқ xўжалиги теxникаси заводи» АЖ ҳудудидан Тошкент вилоятида жойлашган биринчи йирик корпоратив мижоз – ТТG (Textile Technology Group) кластерига етказиб берилди. Маълумот учун айтиш жоизки, New Holland қишлоқ xўжалиги ва йўл-қурилиш теxникаларини ишлаб чиқариш бўйича дунёдаги етакчи компаниялардан бири ҳисобланади. 

  • САҚЛАНГАННИ ХУДО ҲАМ САҚЛАЙДИ

    Расмий манбаларга кўра коронавирус касаллигининг олдини олиш учун қўлларни мунтазам ювиш, антисептиклардан фойдаланиш ва тиббий ниқоб тақиб юриш тавсия этилади.