15:45:33(GMT +5), 18 noyabr 2019

Сўнгги янгиланишлар: 16.11.2019

(+99871) 264-17-40

(+99871) 212-66-34 Факс

Ишонч телефони (+99871) 200-48-00

Маркетинг ва сотиш бўлими (+99897) 588-00-00

Кўп сўраладиган саволлар

  • Лизинг фоизи йиллик неча фоизни ташкил этади?

    Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 02.11.2000 йилдаги 424-сонли “Қишлоқни лизинг шартларида қишлоқ хўжалиги техникаси билан таъминлашни чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ фермер ва ширкат хўжаликлари, машина-трактор парклари ҳамда “Қишлоқхўжаликкимё” АЖ бирлашмасининг ҳудудий корхоналарига “Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг” компанияси (ҳозирда "Ўзагролизинг" акциядорлик жамияти) томонидан тракторлар ва ўрим-йиғим техникасини лизингга етказиб беришда имтиёзли шартларда лизинг хизмати кўрсатилиши белгиланган бўлиб, бунда лизинг компанияси даромад фоизининг имтиёзли ставкаси Марказий банк қайта молиялаштириш ставкасининг 50 фоизидан юқори бўлмаслиги белгиланган.

    Ҳукуматнинг мазкур қарори талабига мувофиқ имтиёзли шартларда лизингга етказиб бериладиган техникаларни сотиб олишда, мазкур техника қийматининг 80 фоизини Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқни лизинг шартларида қишлоқ хўжалиги техникаси билан таъминлашни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобига молиялаштирилиши белгиланган.

    Имтиёзга тушмайдиган турдаги қишлоқ хўжалик техникаларини лизингга беришда Компаниянинг лизинг хизмати бўйича йиллик даромад фоизи лизинг лойиҳаларини молиялаштириш учун тижорат банкларидан жалб этиладиган ресурс маблағларининг арзон ёки қимматлиги даражасига қараб белгиланади.



Orphus system