10:52:18(GMT +5), 11 dekabr 2019

Сўнгги янгиланишлар: 10.12.2019

(+99871) 264-17-40

(+99871) 212-66-34 Факс

Ишонч телефони (+99871) 200-48-00

Маркетинг ва сотиш бўлими (+99897) 588-00-00

Жамият ёшлар кенгаши

  • Дўстлик ғалаба қозонди

    Гўзал фазилатли, касб-ҳунарларни пухта эгаллаган, мустақил ва ижодий фикрлашга қодир, интеллектуаль салоҳияти юксак, ватанпарвар ёшларни тарбиялаш "Ўзагротехсаноатхолдинг" АЖ Ёшлар кенгашининг асосий вазифаларидан биридир.

    Куни-кеча "Ўзагротехсаноатхолдинг" АЖ ёшлари Хитой Халқ Республикасининг Пекин шаҳрида "Қишлоқ хўжалиги машиналарини эксплуатация ва техник сервис кўрсатиш" бўйича бўлиб ўтган семинар доирасида "Ёшлар куни"ни нишонлаш мақсадида спортнинг футбол тури бўйича Африка қитъаси давлатлари вакилларидан иборат ёшлар билан ҳамкорликда мусобақа ўтказилди.

    Мусобақада ҳар бир жамоа ўзига хос ўйин кўрсатди. Қизғин ва дўстона беллашувда "Ўзагротехсаноатхолдинг" АЖ ёшлар жамоаси Африка давлатлари ёшларидан иборат бўлган жамоа устидан йирик ҳисобда (7:0) зафар қучдилар.

  • Замонавий технологиялар ёрдамида

    Бу йилги ғалла ўрим-йиғимида мамлакатимиз бўйича 3 минг 500 дан ортиқ юқори унумли ғалла ўриш комбайнлари иштирок этиши белгиланган. Юртимиз далаларида етиштирилган ғалланинг мўл ҳосилини қисқа фурсатларда нест-нобуд қилмай йиғиштириб олиш қишлоқ хўжалиги ходимлари ва соҳага алоқадор мутасадди идоралар ходимларининг бугунги асосий вазифасидир.

  • “Ўзагротехсаноатхолдинг” АЖ ёшлари кўргазмада иштирок этишди

    Жорий йилнинг 25 май куни Тошкент давлат аграр университетида "Мева-сабзавотчилик ва узумчилик тармоқини ривожлантиришнинг долзар масалалари" мавзусида илмий-амалий кўргазма ўтказилди.

  • “Ўзагротехсаноатхолдинг кубоги”

    “Ўзагротехсаноатхолдинг” АЖ  тизимида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш юзасидан чора-тадбирлар дастури ижросини таъинлаш ҳамда ёшлар ўртасида кўтаринки кайфият, ўзаро меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатлик фазилатларини кучайтириш мақсадида Жамият тизим корхоналари ёшлари   ўртасида оммавий спорт мусобақаларини кенг тарғиб қилиш учун жорий йил 6 май куни Тошкент шаҳридаги турин политехника университети стадионида “Ўзагротехсаноатхолдинг кубоги” учун футбол мусобақаси бўлиб ўтди.

Orphus system