07:02:09(GMT +5), 4 iyun 2020

Сўнгги янгиланишлар: 03.06.2020

(+99871) 264-17-40

(+99871) 212-66-34 Факс

Ишонч телефони (+99871) 200-48-00

Жамият ёшлар кенгаши

“ЎЗАГРОТЕХСАНОАТХОЛДИНГ” АЖ ЁШЛАР КУБОГИ ЎТКАЗИЛЯПТИ



Давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббуснинг иккинчи йўналиши – “Ёшларни жисмоний чиниқтириш, уларнинг спорт соҳасида қобилиятини намоён қилишлари учун зарур шароитлар яратиш” бўйича “Ўзагротехсаноатхолдинг” АЖда муайян ишлар олиб борилмоқда. Хусусан, “Ўзагротехсаноатхолдинг” АЖнинг 2020 йилга мўлжалланган ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш юзасидан чорта-тадбирлар дастурига мувофиқ тизимдаги корхоналар ўртасида анъанавий “Ўзагротехсаноатхолдинг” АЖ Ёшлар кубоги ташкил этилди.


Жорий йилнинг 28 февраль куни Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механзациялаш муҳандислари институти спорт майдонида мусобақанинг гуруҳ босқичи 1-тур, 3 март куни эса 2-тур ўйинлари ўтказилди. Мухлислар икки гуруҳга бўлинган жами 8 та футбол жамоасининг қизиқарли ўтган ўйинларига гувоҳ бўлишди.

1-тур натижалари:

А гуруҳи

 “Тошкент қишлоқ хўжалиги техникаси заводи” АЖ – “Uz CLAAS Agro” МЧЖ (2:3)
“Чирчиқ қишлоқ хўжалиги техникаси заводи” АЖ – “Лемкен-Чирчиқ” ҚК МЧЖ (10:0)

В гуруҳи

 “Чирчиқ Маш Агро” ҚК МЧЖ – “ҚХМКТМ” МЧЖ (1:5)
“Технолог” АЖ – “Агрегат заводи” АЖ (0:8)

2-тур натижалари:

А гуруҳи

“Uz CLAAS Agro” МЧЖ – “Лемкен-Чирчиқ” ҚК МЧЖ (5:0)
“Чирчиқ қишлоқ хўжалиги техникаси заводи” АЖ – “Тошкент қишлоқ хўжалиги техникаси заводи” АЖ (7:0)

В гуруҳи

“Агрегат заводи” АЖ – “ҚХМКТМ” МЧЖ (8:0)
“Технолог” АЖ – “Чирчиқ Маш Агро” ҚК МЧЖ (2:0)


 Тадбир жорий йилнинг 20 мартига қадар давом этади. Кейинги тур натижалари билан ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз ва веб-сайтимиз орқали таништириб борамиз.

“Ўзагротехсаноатхолдинг” АЖ Матбуот хизмати



Рўйхатга қайтиш