17:51:42(GMT +5), 10 aprel 2020

Сўнгги янгиланишлар: 09.04.2020

(+99871) 264-17-40

(+99871) 212-66-34 Факс

Ишонч телефони (+99871) 200-48-00

Жамият ёшлар кенгаши

СЕН ЕТИМ ЭМАССАН

Жорий йилнинг 14 февраль куни  “Қишлоқ хўжалиги машинасозлиги конструкторлик-технологик маркази” масъулияти чекланган жамиятининг бир қатор фаол ёшлари ва ходимлари “Сен етим эмассан” шиори остида Юнусобод  туманидаги 23-сонли Меҳрибонлик уйи раҳбарияти ва тарбияланувчилари билан учрашув ўтказдилар.




Хайрия тадбирида болалар уйига эсдалик совғалари: ўйинчоқлар, китоблар ва ўқув қуроллари топширилди.

Учрашув давомида меҳмонлар етим болаларнинг яшаш шароити ва тарбияси, шу билан бирга уларнинг бўш вақтларида шуғулланадиган турли тўгараклар фаолияти билан яқиндан танишдилар.




Суҳбат давомида болалар шеърлар ўқиб, меҳмонларга ўзларини қизиқтирган саволларни беришди.

Шунингдек, тадбирга байрамона кайфият улашиш мақсадида меҳмонлар томонидан цирк артистлари таклиф этилди, масхарабоз ва кўзбойлоғичлар иштирокида турли ўйинлар ташкил этилди.




Меҳрибонлик уйи раҳбарияти бундай самимий учрашув учун ташкилотчиларга ўз миннатдорчиликларини билдирди.


“Ўзагротехсаноатхолдинг” АЖ Матбуот хизмати




Рўйхатга қайтиш