22:38:35(GMT +5), 9 iyul 2020

Сўнгги янгиланишлар: 02.07.2020

(+99871) 264-17-40

(+99871) 212-66-34 Факс

Ишонч телефони (+99871) 200-48-00

Жамият ёшлар кенгаши

“ЧИРЧИҚ ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ТЕХНИКАСИ ЗАВОДИ” АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИДА “РАҲБАР ВА ЁШЛАР” УЧРАШУВИ БЎЛИБ ЎТДИ

Жорий йилнинг 21 январь куни “Чирчиқ қишлоқ хўжалиги техникаси заводи” АЖда “Раҳбар ва ёшлар” учрашуви бўлиб ўтди. Учрашувда “Чирчиқ қишлоқ хўжалиги техникаси заводи” АЖ Бош директори Ҳ.Худайбергенов, Бош директорнинг биринчи ўринбосари Э.Усманов ва “Ўзагротехсаноатхолдинг” АЖ Бошқарув раисининг Ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси – Ёшлар кенгаши раиси М.Дониев иштирок этди.

Кун тартибида турган масала юзасидан Ҳ.Худайбергенов сўзга чиқиб, корхона ёш ходимлари билан мунтазам равишда очиқ мулоқот тарзида учрашувлар ўтказиш, ёшларнинг фикр-мулоҳазаларини ўрганиш ва уларнинг фаолиятини қўллаб-қувватлашга оид чора-тадбирларни амалга оширилишини билдириб ўтди.

Шу жумладан, Ҳ.Худайбергенов фикр билдирар экан, корхонада фаолият юритаётган ёшларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ва уларнинг етук мутахассис бўлишларига кўмаклашиш мақсадида, олий ўқув юртларида ўқиётган ва келажакда ўқимоқчи бўлган корхона фаол ёшларининг тўлов-контрактларини тўлашда корхона томонидан амалий ёрдам кўрсатилиши бўйича чора-тадбирлар амалга оширилишини таъкидлаб ўтди.

Шунингдек, Ҳ.Худайбергенов корхонада ходимлар ўртасида ўзаро ҳурмат-иззат, эътибор, ғамхўрлик ва ёрдам каби хислатларни мустаҳкамлашни ва “Устоз-шогирд” анъанасини давом эттирган ҳолда, ҳамжиҳатликда иш олиб боришни таъкидлади.

Шу қаторда, М.Дониев сўзга чиқиб корхона ёшларини жамиятда янада фаолроқ бўлишга ва янги ғоялар билан корхона ривожига ўз ҳиссаларини қўшишга чақирди.


“Ўзагротехсаноатхолдинг” АЖ Ёшлар кенгаши



Рўйхатга қайтиш