18:32:28(GMT +5), 10 aprel 2020

Сўнгги янгиланишлар: 09.04.2020

(+99871) 264-17-40

(+99871) 212-66-34 Факс

Ишонч телефони (+99871) 200-48-00

Жамият ёшлар кенгаши

“АГРЕГАТ ЗАВОДИ” АЖ ЁШЛАРИ ИШТИРОКИДА ЎТКАЗИЛГАН УЧРАШУВ

Жорий йилнинг 17 январь куни “Агрегат заводи” АЖ ёшлари билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда “Ўзагротехсаноатхолдинг” АЖ Бошқарув раисининг Ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси - Ёшлар кенгаши раиси М.Дониев иштирок этди.



Кун тартибида турган масала юзасидан М.Дониев сўзга чиқиб, йиғилганларни Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йилнинг 27 декабрдаги Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги мактабда ёшлар билан бўлган учрашувда белгилаб берган асосий вазифлар ижросини таъминлаш доирасида “Ўзагросаноатхолдинг” АЖ тизими таркибидаги корхоналарида 2020 йилда амалга ошириладиган чора-тадбирлар дастури билан таништирди.

Шунингдек, М.Дониев “Агрегат заводи” АЖ нинг ёшлар бошланғич ташкилоти етакчисини сайлаш таклифини киритди. Касаба уюшмаси бошлиғи Г. Камалова сўзга чиқиб, технологиялар бўлими муҳандис-конструктори Ш. Исаев номзодини тавсия қилди. Номзод овозга қуйилди ва бир овоздан Ш. Исаев нинг номзоди йиғилган ёшлар томонидан “Агрегат заводи” АЖ бошланғич ташкилоти етакчиси лавозимига сайланди.

Шу қаторда, М. Дониев “Эл-юрт умиди” жамғармаси кўмагида фаол ёшларни чет элга ўқишга юбориш, чет эл корхоналарида малака ошириш таклифини берди ҳамда чет элда бўладиган кўргазма ва семинарларда қатнашишда ёшларнинг кенг имкониятлари борлиги ҳақида гапириб ўтди.

Жумладан, йиғилишда иштирок этган ёшлардан электрчи Э. Умаров ва С. Исаевлар томонидан тизим корхоналаридаги ёшларнинг тавсиянома орқали олий ўқув юртларида таълим олиши бўйича берилган фикрлари муҳокама қилинди.

 

 

“Ўзагротехсаноатхолдинг” АЖ Ёшлар кенгаши




Рўйхатга қайтиш