16:39:44(GMT +5), 10 aprel 2020

Сўнгги янгиланишлар: 09.04.2020

(+99871) 264-17-40

(+99871) 212-66-34 Факс

Ишонч телефони (+99871) 200-48-00

Жамият ёшлар кенгаши

КОРХОНАЛАРДА ЁШЛАР ИШТИРОКИДА ЎТКАЗИЛГАН УЧРАШУВЛАР

Жорий йилнинг 15 январь куни “Чирчиқ қишлоқ хўжалиги техникаси заводи” АЖ ва “Қишлоқ хўжалиги машинасозлиги конструкторлик-технологик маркази” МЧЖ корхоналарида ёшлар билан учрашувлар бўлиб ўтди. Учрашувларда “Ўзагротехсаноатхолдинг” АЖ Бошқарув раисининг Ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси - Ёшлар кенгаши раиси М.Дониев иштирок этди.



Кун тартибида турган масала юзасидан М.Дониев сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йилнинг 27 декабрдаги Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги мактабда ёшлар билан бўлган учрашувда белгилаб берган асосий вазифалар ижросини таъминлаш доирасида “Ўзагросаноатхолдинг” АЖ тизими таркибидаги корхоналарида 2020 йилда амалга ошириладиган чора-тадбирлар дастури билан таништирди.




        Шунингдек, йиғилишда “Ўзагротехсаноатхолдинг” АЖ Ёшлар кенгаши корхоналарда фаолият юритаётган ёш мутахассисларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ва уларнинг етук мутахассис бўлишларига кўмаклашиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 31 июлдаги “Қишлоқ хўжалиги машинасозлигини жадал ривожлантириш, аграр секторни қишлоқ хўжалиги техникалари билан таъминлашни давлат томонидан қўллаб-қувватлашга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4410-сонли қарорида қайд этилганидек “Ўзагротехсаноатхолдинг” АЖ тизим корхоналарида камида 5 йил иш стажига эга бўлган фуқароларни қишлоқ хўжалигини механизациялаш, қишлоқ хўжалиги машинасозлиги ҳамда қишлоқ хўжалиги техникаларидан фойдаланиш ва техник сервиси йўналишлари бўйича олий таълим муассасаларига сиртқи ва кечки таълим шаклларига суҳбат натижаларига кўра табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилиш бўйича чора-тадбирлар амалга оширилиши таъкидлаб ўтилди.



Шу қаторда “Эл-юрт умиди” жамғармаси кўмагида фаол ёшларни чет элга ўқишга юбориш, чет эл корхоналарида малака ошириш таклифини берди, ҳамда чет элда бўладиган кўргазма ва семинарларда қатнашишда ёшларнинг кенг имкониятлари борлиги ҳақида гапириб ўтди.

Йиғилишда иштирок этган ёшлардан муҳандис-технолог Уразов С. ”ЧҚХТЗ” АЖ да фаолият олиб бораётган ёшларнинг олий ўқув юртларида таҳсил олишини тизимли равишда амалга ошириш, қўриқлаш назорати инспектори Хамраев Ш. “ЧҚХТЗ” АЖ да фаолият олиб бораётган ёшларнинг салоҳиятига кўра лавозимларга жойлаштирилишида амалий ишлар олиб бориш, “ҚХМКТМ” МЧЖ ёшларидан тушган таклифлар асосида эса корхона цехидаги имконятларини ўрганиб чиқиб, тизим ичидаги корхоналарга хизмат кўрсатиш тизимини йўлга қўйиш бўйича аниқ чора-тадбирлар ишлаб чиқариш белгилаб олинди.

 

 

“Ўзагротехсаноатхолдинг” АЖ Ёшлар кенгаши





Рўйхатга қайтиш