15:52:04(GMT +5), 6 avgust 2020

Сўнгги янгиланишлар: 30.07.2020

(+99871) 264-17-40

(+99871) 212-66-34 Факс

Ишонч телефони (+99871) 200-48-00

Жамият ёшлар кенгаши

“UZ CLAAS AGRO” МЧЖ КОРХОНАСИНИНГ ЁШЛАРИ ИШТИРОКИДА ЎТКАЗИЛГАН УЧРАШУВ

“Ўзагротехсаноатхолдинг” АЖ Ёшлар кенгаши корхоналарда фаолият юритаётган ёш мутахассисларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, улар орасидан истеъдодли ва иқтидорли ёшларни юзага чиқариш, ёш мутахассисларнинг етук мутахассис бўлишларига кўмаклашиш, шунингдек, ёшларнинг ижтимоий муаммоларини ечишда амалий ёрдам кўрсатишдан иборатлигини таъкидлаб ўтди.


Раислик қилувчи: “Ўзагротехсаноатхолдинг” АЖ Бошқарув раисининг ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси – Ёшлар кенгаши раиси М.Дониев

Иштирок етувчилар: “Uz CLAAS Agro” МЧЖ  корхонаси 30 ёшгача бўлган ходимлари

КУН ТАРТИБИ

Эшитилди: кун тартибида турган масала юзасидан “Ўзагротехсаноатхолдинг” АЖ Бошқарув раисининг ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси – Ёшлар кенгаши раиси М.Дониев сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йилнинг 27 декабрь санасида Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги мактабда ёшлар билан бўлган учрашувда белгилаб берган асосий вазифалар ижросини таъминлаш борасида “Ўзагросаноатхолдинг” АЖ тизимига кирувчи корхоналарда 2020 йилда амалга ошириладиган чора-тадбирлар дастури билан таништирди.

Жумладан, “Ўзагротехсаноатхолдинг” АЖ Ёшлар кенгаши корхоналарда фаолият юритаётган ёш мутахассисларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, улар орасидан истеъдодли ва иқтидорли ёшларни юзага чиқариш, ёш мутахассисларнинг етук мутахассис бўлишларига кўмаклашиш, шунингдек, ёшларнинг ижтимоий муаммоларини ечишда амалий ёрдам кўрсатишдан иборатлигини таъкидлаб ўтди.

Шунингдек Ёшлар кенгаши раиси М.Дониев тизим ёшлари ўртасида президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг 5 ташаббус лойиҳасини тизимли тарзда амалга оширишга устувор аҳамият қаратмоғимиз зарурлигини алоҳида қайд этиб ўтди.

Сўзга чиқувчилар: “Uz CLAAS Agro” МЧЖ ёшлар иттифоқи етакчиси Ш.Озодов

Ш.Озодов мазкур маъруза ва ўз фаолияти юзасидан фикр билдирар экан “Uz CLAAS Agro” МЧЖ корхона ёшларини янада фаол бўлишга ва президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг биз ёшларга бўлган ишончларини ўз меҳнатимиз билан юқори даражада оқлашга чақирди. Корхона ёшларининг талаб ва таклифларини ҳар доим қўллаган ҳолда белгилаб берилган 5 ташаббус доирасидаги лойиҳалар бўйича ишлашга чақирди.

Йиғилишда иштирок этган ёшлар томонидан ёшлар кенгаши раисига қуйидаги таклифлар берилди:

1. Сифат назорати бўлими мутахассиси Қудратов Отабек: Тарихий ва касбга йўналтирилган китобларнинг электрон базасини яратиш.

2. Пайвандчи Саматов Ботир: Спортнинг футбол ва стол тенниси турлари бўйича кўпроқ мусобақалар ташкил этиш.

3. Иқтисодий масалалар бўйича бўлим бош мутахассиси Тимур Джуралов: Ёш оилаларга тошкент шаҳридан доимий турар жой олишга “Ўзагротехсаноатхолдинг” АЖ томонидан амалий ёрдам кўрсатилишини ташкил этиш. 

Рўйхатга қайтиш