17:25:53(GMT +5), 18 noyabr 2019

Сўнгги янгиланишлар: 18.11.2019

(+99871) 264-17-40

(+99871) 212-66-34 Факс

Ишонч телефони (+99871) 200-48-00

Маркетинг ва сотиш бўлими (+99897) 588-00-00

Жамият ёшлар кенгаши

Дўстлик ғалаба қозонди

Гўзал фазилатли, касб-ҳунарларни пухта эгаллаган, мустақил ва ижодий фикрлашга қодир, интеллектуаль салоҳияти юксак, ватанпарвар ёшларни тарбиялаш "Ўзагротехсаноатхолдинг" АЖ Ёшлар кенгашининг асосий вазифаларидан биридир.

Куни-кеча "Ўзагротехсаноатхолдинг" АЖ ёшлари Хитой Халқ Республикасининг Пекин шаҳрида "Қишлоқ хўжалиги машиналарини эксплуатация ва техник сервис кўрсатиш" бўйича бўлиб ўтган семинар доирасида "Ёшлар куни"ни нишонлаш мақсадида спортнинг футбол тури бўйича Африка қитъаси давлатлари вакилларидан иборат ёшлар билан ҳамкорликда мусобақа ўтказилди.

Мусобақада ҳар бир жамоа ўзига хос ўйин кўрсатди. Қизғин ва дўстона беллашувда "Ўзагротехсаноатхолдинг" АЖ ёшлар жамоаси Африка давлатлари ёшларидан иборат бўлган жамоа устидан йирик ҳисобда (7:0) зафар қучдилар.





Рўйхатга қайтиш

Orphus system