15:45:05(GMT +5), 18 noyabr 2019

Сўнгги янгиланишлар: 16.11.2019

(+99871) 264-17-40

(+99871) 212-66-34 Факс

Ишонч телефони (+99871) 200-48-00

Маркетинг ва сотиш бўлими (+99897) 588-00-00

Жамият ёшлар кенгаши

“Ўзагротехсаноатхолдинг кубоги”

“Ўзагротехсаноатхолдинг” АЖ  тизимида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш юзасидан чора-тадбирлар дастури ижросини таъинлаш ҳамда ёшлар ўртасида кўтаринки кайфият, ўзаро меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатлик фазилатларини кучайтириш мақсадида Жамият тизим корхоналари ёшлари   ўртасида оммавий спорт мусобақаларини кенг тарғиб қилиш учун жорий йил 6 май куни Тошкент шаҳридаги турин политехника университети стадионида “Ўзагротехсаноатхолдинг кубоги” учун футбол мусобақаси бўлиб ўтди.

Унда 7 та футбол жамоаси иштирок этди. Булар “Ўзагролизинг” АЖ, “Ўзагросервис” АЖ, “ТҚХТЗ” АЖ, “ЧҚХТЗ” АЖ, “Лемкен-Чирчиқ” ҚК МЧЖ, “Клаас Агро” МЧЖ, ҚХСКТ Маркази МЧЖнинг 35 ёшгача бўлган ёшларидан иборат жамоалар бўлиб, ўзаро фаол беллашув остида ўтган ўйин якунлари бўйича 3-ўрин “Ўзагролизинг” АЖ, 2-ўрин “Лемкен-Чирчиқ” ҚК МЧЖ ва 1-ўрин “ЧҚХТЗ” АЖ футбол жамоасига насиб этди.
1, 2, 3-ўрин олган жамоа аъзоларига медаллар ва диплом топширилди. Фаол ва мохир иштирок этган энг яхши дарвозабон, яэнг яхши ҳужумчи, энг яхши ярим ҳужумчи ва ҳимоячи номинацияси бўйича фахрий ёрлиқлар ва “Ўзагротехсаноатхолдинг” АЖ ва “ТҚХТЗ” АЖнинг эсдалик совғалари топширилди.


  

  

  

  

  

  

  

  

  





Рўйхатга қайтиш

Orphus system