02:05:05(GMT +5), 8 aprel 2020

Сўнгги янгиланишлар: 07.04.2020

(+99871) 264-17-40

(+99871) 212-66-34 Факс

Ишонч телефони (+99871) 200-48-00

Жамият ёшлар кенгаши

  • СЕН ЕТИМ ЭМАССАН

    Жорий йилнинг 14 февраль куни  “Қишлоқ хўжалиги машинасозлиги конструкторлик-технологик маркази” масъулияти чекланган жамиятининг бир қатор фаол ёшлари ва ходимлари “Сен етим эмассан” шиори остида Юнусобод  туманидаги 23-сонли Меҳрибонлик уйи раҳбарияти ва тарбияланувчилари билан учрашув ўтказдилар.

  • “ЧИРЧИҚ ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ТЕХНИКАСИ ЗАВОДИ” АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИДА “РАҲБАР ВА ЁШЛАР” УЧРАШУВИ БЎЛИБ ЎТДИ

    Жорий йилнинг 21 январь куни “Чирчиқ қишлоқ хўжалиги техникаси заводи” АЖда “Раҳбар ва ёшлар” учрашуви бўлиб ўтди. Учрашувда “Чирчиқ қишлоқ хўжалиги техникаси заводи” АЖ Бош директори Ҳ.Худайбергенов, Бош директорнинг биринчи ўринбосари Э.Усманов ва “Ўзагротехсаноатхолдинг” АЖ Бошқарув раисининг Ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси – Ёшлар кенгаши раиси М.Дониев иштирок этди.

  • “АГРЕГАТ ЗАВОДИ” АЖ ЁШЛАРИ ИШТИРОКИДА ЎТКАЗИЛГАН УЧРАШУВ

    Жорий йилнинг 17 январь куни “Агрегат заводи” АЖ ёшлари билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда “Ўзагротехсаноатхолдинг” АЖ Бошқарув раисининг Ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси - Ёшлар кенгаши раиси М.Дониев иштирок этди.

  • КОРХОНАЛАРДА ЁШЛАР ИШТИРОКИДА ЎТКАЗИЛГАН УЧРАШУВЛАР

    Жорий йилнинг 15 январь куни “Чирчиқ қишлоқ хўжалиги техникаси заводи” АЖ ва “Қишлоқ хўжалиги машинасозлиги конструкторлик-технологик маркази” МЧЖ корхоналарида ёшлар билан учрашувлар бўлиб ўтди. Учрашувларда “Ўзагротехсаноатхолдинг” АЖ Бошқарув раисининг Ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси - Ёшлар кенгаши раиси М.Дониев иштирок этди.

  • “UZ CLAAS AGRO” МЧЖ КОРХОНАСИНИНГ ЁШЛАРИ ИШТИРОКИДА ЎТКАЗИЛГАН УЧРАШУВ

    “Ўзагротехсаноатхолдинг” АЖ Ёшлар кенгаши корхоналарда фаолият юритаётган ёш мутахассисларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, улар орасидан истеъдодли ва иқтидорли ёшларни юзага чиқариш, ёш мутахассисларнинг етук мутахассис бўлишларига кўмаклашиш, шунингдек, ёшларнинг ижтимоий муаммоларини ечишда амалий ёрдам кўрсатишдан иборатлигини таъкидлаб ўтди.

  • “ЎЗАГРОТЕХСАНОАТХОЛДИНГ” АЖ ТИЗИМИ ФАОЛ ЁШЛАРИ САМАРҚАНДГА ТАШРИФ БУЮРИШДИ

    “Ўзагротехсаноатхолдинг” АЖнинг 2020 йил ёшларга оид давлат дастурига киритилган “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил” лойиҳаси асосида жорий йилнинг 10-11-январ кунлари “Ўзагротехсаноатхолдинг” АЖ фаол ёшлари Самарқандга зиёрат саёҳатини амалга оширишди.

  • ДЎСТЛИК ҒАЛАБА ҚОЗОНДИ

    Гўзал фазилатли, касб-ҳунарларни пухта эгаллаган, мустақил ва ижодий фикрлашга қодир, интеллектуаль салоҳияти юксак, ватанпарвар ёшларни тарбиялаш "Ўзагротехсаноатхолдинг" АЖ Ёшлар кенгашининг асосий вазифаларидан биридир.

    Куни-кеча "Ўзагротехсаноатхолдинг" АЖ ёшлари Хитой Халқ Республикасининг Пекин шаҳрида "Қишлоқ хўжалиги машиналарини эксплуатация ва техник сервис кўрсатиш" бўйича бўлиб ўтган семинар доирасида "Ёшлар куни"ни нишонлаш мақсадида спортнинг футбол тури бўйича Африка қитъаси давлатлари вакилларидан иборат ёшлар билан ҳамкорликда мусобақа ўтказилди.

    Мусобақада ҳар бир жамоа ўзига хос ўйин кўрсатди. Қизғин ва дўстона беллашувда "Ўзагротехсаноатхолдинг" АЖ ёшлар жамоаси Африка давлатлари ёшларидан иборат бўлган жамоа устидан йирик ҳисобда (7:0) зафар қучдилар.

  • ЗАМОНАВИЙ ТЕХНОЛОГИЯЛАР ЁРДАМИДА

    Бу йилги ғалла ўрим-йиғимида мамлакатимиз бўйича 3 минг 500 дан ортиқ юқори унумли ғалла ўриш комбайнлари иштирок этиши белгиланган. Юртимиз далаларида етиштирилган ғалланинг мўл ҳосилини қисқа фурсатларда нест-нобуд қилмай йиғиштириб олиш қишлоқ хўжалиги ходимлари ва соҳага алоқадор мутасадди идоралар ходимларининг бугунги асосий вазифасидир.

  • “ЎЗАГРОТЕХСАНОАТХОЛДИНГ” АЖ ЁШЛАРИ КЎРГАЗМАДА ИШТИРОК ЭТИШДИ

    Жорий йилнинг 25 май куни Тошкент давлат аграр университетида "Мева-сабзавотчилик ва узумчилик тармоқини ривожлантиришнинг долзар масалалари" мавзусида илмий-амалий кўргазма ўтказилди.