10:28:26(GMT +5), 18 iyun 2019

Сўнгги янгиланишлар: 13.06.2019

(+99871) 264-17-40

(+99871) 212-66-34 Факс

Ишонч телефони (+99871) 200-48-00

Маркетинг ва сотиш бўлими (+99897) 588-00-00

Мурожаатлар статистикаси



Сўнгги эълон қилинган мурожаатлар

  • Мен бир илтимос қилмоқчиман бу зараркунандаларни ва касалликларни камайтириш учун пулукларга оддий чим қирқар қўйиш керак. Чим қирқар ерни 20 см юзасидаги ўт зараркунанда касаллик бедақандаларни ағдаради. Орқасидаги катта отвал буни ағдариб кўмиб кетади.

    Сурхондарё вилояти, Денов тумани, “Тотувли” маҳалласи, Гулираъно кўчаси 70-уйда яшовчи фуқаро Ғаниев Тўхтамурод томонидан

     

    Ариза

    Мен Ғаниев Тўхтамурод Абдураимович 1958-йил 5-январда Денов туманида туғилганман. Маълумотим олий, мутахассислигим олим агроном. Оилалиман, 5 нафар фарзандим бор. Ҳозирги кунда нафақадаман.

    Ҳурматли Шавкат Миромонович Сиздан бир илтимосим бор, қишлоқ хўжалик экинларини ўт босиб, зараркунанда ва касаллик бедақандалар, кўпайиб бораяпди. Кўпайса кўпайиб бораяпди лекин камайгани йўқ. Мен бир илтимос қилмоқчиман бу зараркунандаларни ва касалликларни камайтириш учун пулукларга оддий чим қирқар қўйиш керак. Чим қирқар ерни 20 см юзасидаги ўт зараркунанда касаллик бедақандаларни ағдаради. Орқасидаги катта отвал буни ағдариб кўмиб кетади. Натижада ўтни уруғи касаллик зараркунандалар ўчоғлари 40 см ернинг тагига тушиб нобуд бўлади.

    Сиздан илтимос Қишлоқ хўжалиги вазирлиги шунга эътибор берса жуда самара беради деган умиддаман.


    ________________


    Авваламбор “Ўзагротехсаноатхолдинг” АЖ номидан Сизга қишлоқ хўжалигини механизациялаштиришга қўшмоқчи бўлган ҳиссангиз учун чуқур миннатдорчилик билдирамиз.

    Сизнинг жорий йилнинг 18 октябрида Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонасига йўллаган мурожаатингиз ва таклифларингиз юзасидан “Ўзагротехсаноатхолдинг” АЖ масъул мутахассислари билан биргаликда ўтказилган муҳокаманинг натижаларига кўра, қуйидагиларни маълум қиламиз.

    Қишлоқ хўжалиги техникаларини ишлаб чиқариш, уларни фермерларга етказиб бериш ва уларга сервис хизмати кўрсатишнинг ягона тизимини яратиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг
    2016 йил 17 ноябрдаги ПҚ-2658-сонли қарорига асосан “Ўзагротехсаноатхолдинг” АЖ ташкил қилинган.

    Бугунги кунда тизим таркибидаги “Чирчиқ қишлоқ хўжалиги техникаси заводи” АЖ, “Агрегат заводи” АЖ, “Технолог” АЖ, “Ургенчкорммаш” АЖ, “Лемкен Чирчиқ” ҚК ва “Чирчиқмашагро” ҚКлар жаҳоннинг етакчи қишлоқ хўжалиги техникаларини ишлаб чиқарувчи «KUHN» (Франция), «LEMKEN» (Германия), «KVERNELAND» (Германия) «Бобруйскагромаш» (Беларуссия) ва «AgroMaster» (Туркия) компаниялари билан ҳамкорликда турли синфдаги омочларни ишлаб чиқариб ички
    ва ташқи бозорга етказиб берилмоқда.

    Компаниямиз мутахассислари Сизнинг таклифларингизни ўрганиб чиқиб, таклифингизда илгари сурган масалаларни ҳамкорликда муҳокама қилишга тайёрлигини билдирамиз.


  • Асосий техника ишларини собиқ ММТПдан аҳоли томонидан хусусийлаштирилган эски тракторлар амалга оширади. Улар кўпинча эски бўлганлиги туфайли техник носоз бўлади. Тракторчилар таъмирлаш ва кўрсатилган хизмат учун ҳақ олишда қийинчиликларга дуч келмоқда.

    Наманган вилояти, Чортоқ тумани, Пешқўрғон қишлоғи

    Жўрабоев Асқарали Анварович

     

     

    Ассалому алайкум Шавкат Миромонович Сизни амалга ошираётган эзгу ишларингизга хайрихох ҳолда таклиф билдирмоқчиман. Хозир давлатимиз аҳолисини асосий қисми қишлоқ хўжалигида фаолият юритади. Қишлоқлардаги асосий ишни қўл кучи билан амалга оширилмоқда. Бу эса маҳсулот таннархига сезиларли таъсир кўрсатади. Асосий техника ишларини собиқ ММТПдан аҳоли томонидан хусусийлаштирилган эски тракторлар амалга оширади. Улар кўпинча эски бўлганлиги туфайли техник носоз бўлади. Тракторчилар таъмирлаш ва кўрсатилган хизмат учун ҳақ олишда қийинчиликларга дуч келмоқда. Мени таклифим барча ҳудудларда хусусий тракторчиларни уюшган жамияти тузилса, шунда уста излашга ҳам, ишини бажаргач насия ундиришга оворагарчиликлар бўлмайди. Барча тўловлар банк орқали амалга оширилади. Фермерлар ҳам ҳайдов вақтида навбат кутиб вақтини ўтказмайди. Мени бу таклифимни инобатга оларсизлар деган умиддаман.


    ________________


    “Ўзагротехсаноатхолдинг” АЖ Сизнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти виртуал қабулхонасига қишлоқ хўжалик техникаларидан самарали фойдаланишни ташкил қилиш ва унумдорлигини ошириш учун ҳусусий тракторчилар уюшган жамиятини тузиш юзасидан берган таклифингиз бўйича қуйидагиларни маълум қилади.

    Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексига асосан (39, 40, 42,
    44-моддалар) ўз мулкида, хўжалик юритишида ёки оператив бошқарувида алоҳида мол-мулкка эга бўлган ҳамда ўз мажбуриятлари юзасидан ушбу мол-мулк билан жавоб берадиган, ўз номидан мулкий ёки шахсий номулкий ҳуқуқларга эга бўла оладиган ва уларни амалга ошира оладиган, мажбуриятларни бажара оладиган, судда даъвогар ва жавобгар бўла оладиган ташкилот юридик шахс ҳисобланади. Фойда олишни ўз фаолиятининг асосий мақсади қилиб олган
    (тижоратчи ташкилот) ёки фойда олишни ана шундай мақсад қилиб олмаган ташкилот (тижоратчи бўлмаган ташкилот) юридик шахс бўлиши мумкин.

    Тижоратчи ташкилот бўлган юридик шахс хўжалик ширкати ва жамияти, ишлаб чиқариш кооперативи, унитар корхона ва қонунларда назарда тутилган бошқача шаклда тузилиши мумкин. Тижоратчи ташкилот бўлмаган юридик шахс жамоат бирлашмаси, ижтимоий фонд ва мулкдор томонидан молиявий таъминлаб туриладиган муассаса шаклида, шунингдек қонунларда назарда тутилган бошқача шаклда ташкил этилиши мумкин. Юридик шахслар мулкдор ёки у вакил қилган шахс томонидан ёхуд ваколатли органнинг фармойиши асосида, шунингдек қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда ташкил этилади. Юридик шахс қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим.

    Бундан ташқари, 2018 йилнинг 4 январь куни Ўзбекистан Республикаси Президентининг “Қишлок хўжалигини техник жиҳозлашни янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3459-сонли қарори қабул қилинган бўлиб, ушбу ҳужжатга асосан 2018 йилда “Ўзагротехсаноатхолдинг” АЖ тизим корхоналари ҳамда фермер хўжаликларига жами 5778 дона қишлоқ хўжалиги техникалари етказиб берилиши белгиланган.

    Етказиб бериладиган техникалар билан жорий йилда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчиларга кўрсатиладиган механизация хизмати тури
    ва ҳажми ортиши ҳамда белгиланган агротехник тадбирлар белгиланган муддатларда амалга оширилиши кўзда тутилмоқда.

    Шу билан бирга, Сизга таклифингиз юзасидан “Ўзагросервис” АЖ томонидан 2018 йил 9 январда 10-01/107-0012-сонли жавоб хати юборилганлиги, ушбу ташкилот ҳодимлари томонидан Сиз билан тушунтириш ишлари олиб борилганлиги ҳамда келгусида таклифларингиз қишлоқ хўжалигини механизациялашни яхшилаш бўйича қабул қилинадиган қарор ва бошқа тегишли ҳужжатларда эътиборга олинишини маълум қиламиз.


Orphus system