20:23:11(GMT +5), 4 aprel 2020

Сўнгги янгиланишлар: 04.04.2020

(+99871) 264-17-40

(+99871) 212-66-34 Факс

Ишонч телефони (+99871) 200-48-00

Раҳбарият

Отажонов Нодир Собирович
Бошқарув раиси

Отажонов Нодир Собирович

Қабул кунлари: душанба-жума : 08:00-11:00
Электрон почта манзили: info@uzatsx.uz
Телефон: (+998 71) 264-17-40
  • Функционал вазифалари

      Бошқарув раиси қонун хужжатлари ва Жамият низомига мувофиқ Ягона акциядор ва кузатув кенгаши қарорлари бажарилишини ташкил этади;

      • ички ва ташқи бозорларда қишлоқ хўжалиги техникаси ва унинг эҳтиёт қисмларига бўлган талаб-эҳтиёжнинг тизимли маркетинг тадқиқотларини амалга ошириш, уларни ишлаб чиқаришга, энг аввало Холдинг таркибига кирувчи корхоналарда ишлаб чиқаришга буюртмаларни жойлаштириш;

      • замонавий юқори унумли қишлоқ хўжалиги техникаси, шу жумладан боғдорчилик, узумчилик, сабзавотчилик, полизчилик ва чорвачилик учун махсус техника ишлаб чиқаришни мувофиқлаштириш;

      • ишлаб чиқаришни техник ва технологик қайта жиҳозлаш ҳисобига замонавий қишлоқ хўжалиги техникалари ишлаб чиқариш бўйича янги корхоналар барпо этиш ва амалдаги корхоналарни модернизация қилиш, замонавий илғор техника турлари ва технологияларни жорий қилиш, бу жараёнга инвестициялар, энг аввало хорижий инвестицияларни кенг жалб этиш;

      • тармоқ корхоналарига қишлоқ хўжалиги учун турли хил техника ва механизация воситалари ишлаб чиқаришни ташкил қилиш ҳамда улар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотни сотишда, шу жумладан лизинг асосида ва экспорт қилишда ёрдам кўрсатиш;

      • қишлоқ хўжалиги техникалари ишлаб чиқариш ва сервис хизмати кўрсатишни ташкил этиш, тармоқ корхоналари ва ташкилотларини зарур моддий-техника ресурслари ҳамда эҳтиёт қисмлар билан таъминлаш соҳасида ягона техник ва сервис сиёсатини ўтказиш;

      • ривожланган мамлакатлар тажрибасини ўрганиш асосида ва замонавий талабларни ҳисобга олган холда машина-трактор паркларини ривожлантириш истиқболларини белгилаш, қишлоқ хўжалиги техникасини таъмирлаш ва сервис хизмати кўрсатишни ташкил қилиш, республика қишлоқ хўжалигида механизациялаштирилган хизматлар ҳамда бошқа турдаги сервис хизмати кўрсатишнинг янги усулларини жорий этиш;

      • қишлоқ хўжалиги техникалари ишлаб чиқариш, сотиш, сервис хизмати кўрсатиш ҳамда қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларига механизациялаштирилган хизматлар кўрсатиш соҳасида кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил қилиш;

      • Ягона акциядорнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш чораларини кўриш;

      • жамиятда бухгалтерия ҳисоби юритилишини ташкил этиш, ҳолати ва ишончлилигини, шу жумладан эълон қилиш мақсадида ҳисоботларнинг Молиявий ҳисоботлар халқаро стандартларига мувофиқ тайёрланишини, тегишли органларга ҳар йилги ҳисобот ва бошқа молиявий ҳисоботлар, шунингдек Жамиятнинг расмий веб-сайтида ва оммавий ахборот воситаларида акциядорларга, кредиторларга жамият фаолияти тўғрисидаги маълумотлар ўз вақтида тақдим этилишини таъминлаш;

      • муносиб кадрларни саралаш, уларни суҳбатдан ўтказиш ва жой-жойига қўйиш, кадрлар заҳирасини шакллантириш ва такомиллаштириш тизимини назорат қилиш;

      • Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти Қарорлари, фармонлари ва фармойишлари, Ҳукумат қарорлари ва фармойишлари ижросини сифатли ва муддатида таъминлаш;

      • жисмоний ва юридик шахсларнинг қабулини ташкил этиш, мурожаатлар билан ишлаш тизимини мунтазам такомиллаштириб бориш;

      • тизимда коррупцияга қарши кураш чораларини белгилаш ва бундай ҳолатлар аниқланса қатъий чоралар кўриш, ходимларнинг ҳуқуқий маданияти ва билимларини ошириш;

      • Холдинг ходимлари билан меҳнат шартномаларини тузиш ва уни бекор қилиш, ходимларнинг хизмат вазифалари белгилаб берилган лавозим йўриқномаларини тасдиқлаш;

      • Холдингни ривожлантириш дастурлари ва “бизнес-режаси”нинг ишлаб чиқилишига раҳбарлик қилиш, бажарилишини ташкил этиш ва назорат қилиш;

      • Холдинг томонидан олинган шартномалар мажбуриятларининг бажарилишини таъминлаш;

      • республиканинг амалдаги қонунчилиги билан белгиланадиган бошқа мажбуриятларни ҳам бажаради.


Салимов Умиджан Закирджанович
Бошқарув раисининг биринчи ўринбосари

Салимов Умиджан Закирджанович

Қабул кунлари: душанба-жума : 08:00-11:00
Электрон почта манзили: info@uzatsx.uz
Телефон: (+998 71) 212-66-31
  • Функционал вазифалари

      Бошқарув раисининг маҳаллийлаштириш, кооперацион алоқаларни кенгайтириш ва ахборот технологиялари бўйича биринчи ўринбосари мажбуриятлари:

      - маҳсулотларни маҳаллийлаштириш бўйича лойиҳаларни мувофиқлаштириш;
      - кооперацион алоқаларни кенгайтиришни ташкил этиш;
      - АКТни жорий этиш ва ривожлантириш бўйича ишларни ташкил қилиш;
      - Харидлар ва импортни мақбуллаштириш устидан назорат ўрнатиш.


Юлдашев Азамат Исмаилович
Бошқарув раисининг ишлаб чиқариш бўйича ўринбосари

Юлдашев Азамат Исмаилович

Қабул кунлари: душанба-жума : 08:00-11:00
Электрон почта манзили: info@uzatsx.uz
Телефон: (+998 71) 264-77-38
  • Функционал вазифалари

      Бошқарув раисининг ишлаб чиқариш бўйича ўринбосари мажбуриятлари:

      - қишлоқ хўжалиги техникалари ишлаб чиқарилишини мувофиқлаштириш; 

      - стандартлаштириш ва сифатни назорат қилиш ишларини ташкил этиш; 

      - сафарбарлик ишлари ва техника хавфсизлигини мувофиқлаштириш; 

      - энергия самарадорлигини ошириш бўйича фаолиятни мувофиқлаштириш.


Халматов Сабир Эркинович
Бошқарув раисининг Инновацион ривожланиш ва инвестициялар бўйича ўринбосари

Халматов Сабир Эркинович

Қабул кунлари: душанба-жума : 08:00-11:00
Электрон почта манзили: info@uzatsx.uz
Телефон: (+998 71) 264-08-92
  • Функционал вазифалари

      Бошқарув раисининг инновацион ривожланиш ва инвестициялар бўйича ўринбосари мажбуриятлари:

      - аграр соҳани ривожлантириш бўйича ўрта ва узоқ муддатли прогнозларни, мақсадли дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

      - инвестицион лойиҳаларни мувофиқлаштириш ва мониторинг қилиш;

      - аграр соҳанинг экспорт салоҳиятини ривожлантириш бўйича ишларни ташкил қилиш;

      - инновацион фаолиятни мувофиқлаштириш.


Акобиров Фируз Олимович
Бошқарув раисининг молия бўйича ўринбосари

Акобиров Фируз Олимович

Қабул кунлари: душанба-жума : 08:00-11:00
Электрон почта манзили:: info@uzatsx.uz
Телефон: : (+998 71) 212-66-20
  • Функционал вазифалари

      Бошқарув раисининг молия бўйича ўринбосари мажбуриятлари:

       

      - бошқарув самарадорлигини ошириш ва ишлаб чиқариш чиқимларини камайтириш;

      - молиявий ресурслардан самарали фойдаланишни таъминлаш; 

      - жамиятнинг марказлаштирилган маблағларини ҳисобга олишни назорат қилиш; 

      - акциядорларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини амалга оширишда Жамият томонидан қонунчиликка риоя қилинишини таъминлаш.