20:24:17(GMT +5), 24 Мая 2019

Сўнгги янгиланишлар: 20.05.2019

(+99871) 264-17-40

(+99871) 212-66-34 Факс

Ишонч телефони (+99871) 200-48-00

Маркетинг ва сотиш бўлими (+99897) 588-00-00

Раҳбарият

Каримов Мухтор Акбарович
Бошқарув раиси

Каримов Мухтор Акбарович

Қабул кунлари: душанба-жума : 08:00-11:00
Электрон почта манзили: info@uzatsx.uz
Телефон: (+998 71) 264-17-40
  • Таржимаи ҳол

    1971 йил 4 декабрда Тошкент шаҳрида зиёлилар оиласида туғилган. Миллати ўзбек. Маълумоти олий.

    Ўзбекистон либерал-демократик партияси аъзоси. Халқ депутатлари Мирзо Улуғбек тумани Кенгаши депутати.

    Меҳнат фаолиятини 1988 йилда Наманган вилояти Норин туманидаги М.И.Калинин номидаги жамоа хўжалиги аъзолигидан бошлаган. 1993-1994 йй. “ММФ” кичик корхонаси директори, 1994-1996 йй. “Сириус” савдо ишлаб чиқариш компанияси директори, 1996-1996 йй. “Ал Хамид Контракшн” МЧЖ директори, 1997-1999 йй. “Ал Амал” ҚК Бош директори, 1999-2007 йй. “Ал Амал” ҚК молиявий ва иқтисодий масалалар бўйича менежери, 2007-2008 йй. “Nobles steel” МЧЖ иқтисодий масалалар ва маркетинг бўйича менежери, 2009-2018 йй. “Krantas” МЧЖ иқтисодий масалалар ва маркетинг бўйича директор ўринбосари лавозимларида ишлаб келган.

    2018 йил 24 мартдан “Ўзагротехсаноатхолдинг” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси лавозимида ишлаб келмоқда.

    Оилали. 3 нафар фарзанднинг отаси.

  • Функционал вазифалари

      Бошқарув раиси қонун хужжатлари ва Жамият низомига мувофиқ Ягона акциядор ва кузатув кенгаши қарорлари бажарилишини ташкил этади;

      • ички ва ташқи бозорларда қишлоқ хўжалиги техникаси ва унинг эҳтиёт қисмларига бўлган талаб-эҳтиёжнинг тизимли маркетинг тадқиқотларини амалга ошириш, уларни ишлаб чиқаришга, энг аввало Холдинг таркибига кирувчи корхоналарда ишлаб чиқаришга буюртмаларни жойлаштириш;

      • замонавий юқори унумли қишлоқ хўжалиги техникаси, шу жумладан боғдорчилик, узумчилик, сабзавотчилик, полизчилик ва чорвачилик учун махсус техника ишлаб чиқаришни мувофиқлаштириш;

      • ишлаб чиқаришни техник ва технологик қайта жиҳозлаш ҳисобига замонавий қишлоқ хўжалиги техникалари ишлаб чиқариш бўйича янги корхоналар барпо этиш ва амалдаги корхоналарни модернизация қилиш, замонавий илғор техника турлари ва технологияларни жорий қилиш, бу жараёнга инвестициялар, энг аввало хорижий инвестицияларни кенг жалб этиш;

      • тармоқ корхоналарига қишлоқ хўжалиги учун турли хил техника ва механизация воситалари ишлаб чиқаришни ташкил қилиш ҳамда улар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотни сотишда, шу жумладан лизинг асосида ва экспорт қилишда ёрдам кўрсатиш;

      • қишлоқ хўжалиги техникалари ишлаб чиқариш ва сервис хизмати кўрсатишни ташкил этиш, тармоқ корхоналари ва ташкилотларини зарур моддий-техника ресурслари ҳамда эҳтиёт қисмлар билан таъминлаш соҳасида ягона техник ва сервис сиёсатини ўтказиш;

      • ривожланган мамлакатлар тажрибасини ўрганиш асосида ва замонавий талабларни ҳисобга олган холда машина-трактор паркларини ривожлантириш истиқболларини белгилаш, қишлоқ хўжалиги техникасини таъмирлаш ва сервис хизмати кўрсатишни ташкил қилиш, республика қишлоқ хўжалигида механизациялаштирилган хизматлар ҳамда бошқа турдаги сервис хизмати кўрсатишнинг янги усулларини жорий этиш;

      • қишлоқ хўжалиги техникалари ишлаб чиқариш, сотиш, сервис хизмати кўрсатиш ҳамда қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларига механизациялаштирилган хизматлар кўрсатиш соҳасида кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил қилиш;

      • Ягона акциядорнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш чораларини кўриш;

      • жамиятда бухгалтерия ҳисоби юритилишини ташкил этиш, ҳолати ва ишончлилигини, шу жумладан эълон қилиш мақсадида ҳисоботларнинг Молиявий ҳисоботлар халқаро стандартларига мувофиқ тайёрланишини, тегишли органларга ҳар йилги ҳисобот ва бошқа молиявий ҳисоботлар, шунингдек Жамиятнинг расмий веб-сайтида ва оммавий ахборот воситаларида акциядорларга, кредиторларга жамият фаолияти тўғрисидаги маълумотлар ўз вақтида тақдим этилишини таъминлаш;

      • муносиб кадрларни саралаш, уларни суҳбатдан ўтказиш ва жой-жойига қўйиш, кадрлар заҳирасини шакллантириш ва такомиллаштириш тизимини назорат қилиш;

      • Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти Қарорлари, фармонлари ва фармойишлари, Ҳукумат қарорлари ва фармойишлари ижросини сифатли ва муддатида таъминлаш;

      • жисмоний ва юридик шахсларнинг қабулини ташкил этиш, мурожаатлар билан ишлаш тизимини мунтазам такомиллаштириб бориш;

      • тизимда коррупцияга қарши кураш чораларини белгилаш ва бундай ҳолатлар аниқланса қатъий чоралар кўриш, ходимларнинг ҳуқуқий маданияти ва билимларини ошириш;

      • Холдинг ходимлари билан меҳнат шартномаларини тузиш ва уни бекор қилиш, ходимларнинг хизмат вазифалари белгилаб берилган лавозим йўриқномаларини тасдиқлаш;

      • Холдингни ривожлантириш дастурлари ва “бизнес-режаси”нинг ишлаб чиқилишига раҳбарлик қилиш, бажарилишини ташкил этиш ва назорат қилиш;

      • Холдинг томонидан олинган шартномалар мажбуриятларининг бажарилишини таъминлаш;

      • республиканинг амалдаги қонунчилиги билан белгиланадиган бошқа мажбуриятларни ҳам бажаради.


расм йўқ
Бошқарув раисининг биринчи ўринбосари

Вакант

Қабул кунлари: душанба-жума : 08:00-11:00
Электрон почта манзили: info@uzatsx.uz
Телефон: (+998 71) 264-17-40
  • Функционал вазифалари

      • Бошқарув раиси буйруқ ва фармойишлари бажарилишини ташкил этади ва уларга ҳисобот беради;

      • ички ва ташқи бозорларда қишлоқ хўжалиги техникаси ва унинг эҳтиёт қисмларига бўлган талаб-эҳтиёжнинг тизимли маркетинг тадқиқотларини амалга ошириш, уларни ишлаб чиқаришга, энг аввало "Ўзагротехсаноатхолдинг" АЖ таркибига кирувчи корхоналарда ишлаб чиқаришга буюртмаларни жойлаштириш;

      • замонавий юқори унумли қишлоқ хўжалиги техникаси, шу жумладан боғдорчилик, узумчилик, сабзавотчилик, полизчилик ва чорвачилик учун махсус техника ишлаб чиқаришни мувофиқлаштириш;

      • ишлаб чиқаришни техник ва технологик қайта жиҳозлаш ҳисобига замонавий қишлоқ хўжалиги техникалари ишлаб чиқариш бўйича янги корхоналар барпо этиш ва амалдаги корхоналарни модернизация қилиш, замонавий илғор техника турлари ва технологияларни жорий қилиш, бу жараёнга инвестициялар, энг аввало хорижий инвестицияларни кенг жалб этиш;

      • тармоқ корхоналарига қишлоқ хўжалиги учун турли хил техника ва механизация воситалари ишлаб чиқаришни ташкил қилиш ҳамда улар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотни сотишда, шу жумладан лизинг асосида ва экспорт қилишда ёрдам кўрсатиш;

      • қишлоқ хўжалиги техникалари ишлаб чиқариш ва сервис хизмати кўрсатишни ташкил этиш, тармоқ корхоналари ва ташкилотларини зарур моддийтехника ресурслари ҳамда эҳтиёт қисмлар билан таъминлаш соҳасида ягона техник ва сервис сиёсатини ўтказиш;

      • ривожланган мамлакатлар тажрибасини ўрганиш асосида ва замонавий талабларни ҳисобга олган холда машина-трактор паркларини ривожлантириш истиқболларини белгилаш, қишлоқ хўжалиги техникасини таъмирлаш ва сервис хизмати кўрсатишни ташкил қилиш, республика қишлоқ хўжалигида механизациялаштирилган хизматлар ҳамда бошқа турдаги сервис хизмати кўрсатишнинг янги усулларини жорий этиш;

      • қишлоқ хўжалиги техникалари ишлаб чиқариш, сотиш, сервис хизмати кўрсатиш ҳамда қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларига механизациялаштирилган хизматлар кўрсатиш соҳасида кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил қилиш;

      • Ягона акциядорнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш чораларини кўриш;

      • Ички ҳужжатларни юритишда миллий қонунчиликкка риоя этилишини таъминлаш;

      • Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти Қарорлари, фармонлари ва фармойишлари, Ҳукумат қарорлари ва фармойишлари ижросини сифатли ва муддатида таъминланишини назорат қилиш;

      • Жисмоний ва юридик шахсларнинг қабулини ташкил этиш, мурожаатлар билан ишлаш тизимини мунтазам такомиллаштириш чораларини кўриш;

      • Тизимда коррупцияга қарши кураш чораларининг ижросини таъминлаш ва бундай ҳолатлар аниқланса қатъий чоралар кўриш, ходимларнинг ҳуқуқий маданияти ва билимларини ошириш;

      • Холдингни ривожлантириш дастурлари ва “бизнесрежаси”нинг ишлаб чиқилишига раҳбарлик қилиш, бажарилишини ташкил этиш ва назорат қилиш;

      • Холдинг ижроия аппарати ёки унинг таркибий корхоналарига хорижий менежерларни жалб қилиш;

      • республиканинг амалдаги қонунчилиги билан белгиланадиган бошқа мажбуриятларни ҳам бажаради.


расм йўқ
Бошқарув раисининг ишлаб чиқариш бўйича ўринбосари

Вакант

Қабул кунлари: душанба-жума : 08:00-11:00
Электрон почта манзили: info@uzatsx.uz
Телефон: (+998 71) 264-17-40

Халматов Сабир Эркинович
Бошқарув раисининг Инновацион ривожланиш ва инвестициялар бўйича ўринбосари

Халматов Сабир Эркинович

Қабул кунлари: душанба-жума : 08:00-11:00
Электрон почта манзили: info@uzatsx.uz
Телефон: (+998 71) 264-17-40


Orphus system