06:20:18(GMT +5), 18 oktabr 2019

Сўнгги янгиланишлар: 27.09.2019

(+99871) 264-17-40

(+99871) 212-66-34 Факс

Ишонч телефони (+99871) 200-48-00

Маркетинг ва сотиш бўлими (+99897) 588-00-00

Умумий маълумотлар

Умумий маълумотлар



«Ўзагротехсаноатхолдинг» акциядорлик жамияти Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 17 ноябрдаги ПФ-4857-сонли «Ўзагротехсаноатхолдинг» акциядорлик жамиятини ташкил этиш тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ ташкил этилган.

«Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 17 ноябрдаги ПҚ-2658-сонли «Ўзагротехсаноатхолдинг» акциядорлик жамияти фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ эса Жамият фаолияти йўлга қўйилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 майдаги “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларга механизация ва сервис хизматларини кўрсатиш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3751-сон қарорига мувофиқ, “Ўзагросервис” АЖ “Ўзагротехсаноатхолдинг” АЖнинг ташкилий тузилмасидан чиқарилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 4 сентябрдаги “Қишлоқ хўжалиги машинасозлиги тармоғини бошқариш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3929-сон Қарорига асосан, такрорланувчи вазифа ва тузилмалар оптималлаштирилиши муносабати билан “Ўзагротехмаш” АЖ “Ўзагротехсаноатхолдинг” АЖга ўрнатилган тартибда бирлаштирилган, “Ўзагролизинг” АЖ “Ўзагротехсаноатхолдинг” АЖнинг ташкилий тузилмасидан чиқарилган.

Жамият ривожланишининг устувор йўналишлари этиб қуйидагилар белгиланган:

· ички ва ташқи бозорларда тизимли маркетинг тадқиқотларини ўтказиш, қишлоқ хўжалиги учун талаб этиладиган, тежамкор агротехнологияларни жорий этишни таъминловчи, шу жумладан боғдорчилик, узумчилик, сабзавотчилик, полизчилик ва чорвачиликда қўлланиладиган турли хил замонавий техника ва механизация воситаларини ишлаб чиқариш ва етказиб беришни мувофиқлаштириш;

· ишлаб чиқарилаётган қишлоқ хўжалиги техникалари рақобатбардошлигини ошириш, экспорт маҳсулотлари турларини ва етказиш ҳажмини кенгайтириш;

· ишлаб чиқариш ва қишлоқ хўжалиги машинасозлиги учун зарур моддий-техника ресурслари ҳамда эҳтиёт қисмлари билан таъминлашни ташкил этиш;

· қишлоқ хўжалиги машинасозлиги соҳасида замонавий энергия ва металларни тежовчи технологияларни жорий этиш ҳисобига замонавий юқори унумдор қишлоқ хўжалиги техникалари ва механизация воситаларини чиқариш бўйича янги ишлаб чиқаришни яратиш ва амалдагиларни модернизация қилишга қаратилган илмий-техникавий ва инвестициявий фаолиятни амалга ошириш;

· «Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖ таркибига кирувчи ташкилотлар ва бошқа ташкилотлар ўртасида илмий-техникавий ва ишлаб чиқариш кооперациясини ривожлантириш ва мувофиқлаштириш;

қишлоқ хўжалиги техникалари ишлаб чиқариш соҳасидаги кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни ташкил этиш.







Orphus system